Ҳисоб бўйича 250-расмий «Эль-класико ҳам «Реал» фойдасига ҳал бўлди.
Карло Анчелотти шогирдлари «Сантьяго Бернабеу»да мутлақ хотиржам тўп суриб, «Барселона»ни 101-марта мағлубият домига тортишди. Каталония клуби ҳисобида 97та ғалаба бор. Айтиш жоиз, охирги 7та «Эль-класико»дан 6таси «Қироллик клуби»га аталди. Умуман, бугунги «Реал» шунчаки, даҳшат уйғотмоқда: жорий мавсум 14та ўйинда 12та ғалаба ва 2та дуранг қайд этди. Айтганча, «Барселона»нинг янги титул ҳомийси - Spotify «Эль-класико» олдидан клубга махсус форма тақдим этди. Хуллас, Хави шогирдлари «Сантьяго Бернабеу» майдонига стриминг хизматида 50 миллиард оқимни забт этган биринчи қўшиқчи, канадалик Дрейк томонидан яратилган OVO мусиқий альбоми логотипи туширилган футболкаларда тушишди ва ортга мағлуб ҳолда қайтишди.
*** «Валенсия» ҳужумчиси Эдинсон Кавани 21-асрда Европанинг кучли 5та лигасидан 4тасида гол урган Жанубий америкалик 5-футболчи бўлди. 35 ёшли уругвайликдан олдин Алексис Санчес (Чили), Хамес Родригес (Колумбия), Филиппе Коутиньо (Бразилия) ва Анхель ди Мария (Аргентина) шундай натижага эришишганди.
*** «Севилья» 6та ўйинга чўзилган ғалабасиз сериясига ниҳоят, чек қўйди.
*** Эрнесто Вальверде «Атлетик» бош мураббийи ролида 100-мағлубиятга юз тутди. У Бильбао клуби бошқарувида 100та ўйинда енгилган биринчи мураббийдир.
*** Антуан Гризманн «Атлетико» учун Ла Лигада 100-голини уриб, клуб тархида бу маррага етган 6-футболчи бўлди. Эътиборлиси, ҳужумчи бунга қадар охирги 9та ўйин («Атлетико» клуби ва Франция термаси сафида)да гол завқини туймаганди. У охирги марта 7 сентябрь куни ЧЛда «Порту» дарвозасини нишонга олганди.
*** Карим Бензема («Реал») Ла Лигада 223-голини нишонлаб, турнир тўпурарлари рўйхатида Сесар Родригесдан ўзиб кетиб, 7-ўринга кўтарилди. Рекордчи Лионель Месси ҳисобида 472та гол бор. Бензема шунингдек, «Барса» дарвозасини 12-марта ишғол қилиб, «класико» тарихидаги тўпурарлар рейтингида 8-ўринда бораётган Сантильяна билан тенглашди.
*** «Барселона»нинг Ла Лигада 7та ўйинлик ғалабали серияси узилди. Қолаверса, олдинги 8та учрашувда 1тагина гол қўйиб юборган жамоа «Сантьяго Бернабеу»да ўз дарвозасидан 3 марта тўп олиб чиқди.
*** «Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Штегеннинг Ла Лигадаги «қуруқ» серияси 636 дақиқа давом этди (7та ўйин). Германиялик кипер чемпионатда охирги марта 21 август куни «Реал Сосьедад» билан ўйин (2-тур)да гол қабул қилганди.
Карло Анчелотти («Реал» бош мураббийи): - Бугун ҳамма борини бериши керак эди ва айнан шундай қилдик - ўйинни яхши бошладик, тезкор гол урдик, иккинчи бўлимда ҳолатни назорат остига олдик. Милитаодан Левандовскига босим ўтказиш талаб этиларди, Кроос ва Тчуамени ҳаракатлари билан эса чизиқлар ўртасидаги футболчиларни «ёпдик». Модричнинг ярим ҳимояда рақибларга қарши қойилмақом ўйнаганини ҳам алоҳида таъкидлашим жоиз.
Хави («Барселона» бош мураббийи): - Шундай таассурот борки, ҳаммаси биз учун кутганимиздек тус олмади. Яъни қандайдир негатив динамика бордек. Охиригача курашяпмиз, бироқ футбол шунақа... Ҳафта ўртасида омадимиз юришмаганди, бугун ҳам шундай бўлди. «Реал» жарима майдонига тез-тез ёриб кирдик, аммо рақиб яхши ҳимояланди. Бир қарашда, ҳаммаси бизга қарши ишлаётгандек. Қаранг, Фати ҳисобни 2:2га айлантириши мумкин эди, бунинг ўрнига «Реал» пенальти тепиш ҳуқуқини ишлади. Ҳа, омад чопмаса, қийин. Тан оламан, бу энг яхши ўйинимиз эмас, лекин шунда ҳам майдонда устунликка эришдик, вазиятлар яратдик ва «Реал»ни майдоннинг ўзига тегишли ярмида кўпроқ бўлишга мажбурладик.
Хабарингиз бор бугундан Суперлига 23 - тур учрашувлари старт олди. Турнинг илк беллашуви Тошкентда “Пахтакор” ҳамда “Андижон” жамоалари ўртасида ўтказилиб унда пойтахтликлар Улуғбек Ҳошимов, Муҳаммадали Ўринбоев ҳамда Кими Мерк томонидан киритилган голлар эвазига 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Меҳмонлар томонидан киритилган ягона гол Бектемир Абдуманнонов ҳисобига ёзилди. Маълумот учун, мазкур у