Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
16-турнинг “Навбаҳор” – “Пахтакор” (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар мураббийи Камолиддин Тожиев қатнашиб,журналистларнинг саволларига жавоб берди.
- Қизиқарли ўйин бўлди. Йигитларнинг олдига қўйилган мақсад бажарилди. Барча ўз даражасида ўйнади. Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик. Иккинчи бўлимда эса ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбормаслик учун ҳимояда ўйнадик. Йигитларга раҳмат айтаман.
- “Пахтакор” ўтган турда” “Нефтчи” дан мағлубиятга учраганида бугунгидек ўйнамади. Бунга нима сабаб бўлди?
- “Нефтчи” билан ўйиндан олдин ҳам барчамиз бир-биримиз билан гаплашиб олгандик. Барчаси яхши эди. Менимча, Самарқанддаги мағлубият сабабли йигитларнинг ўйини бироз ўхшамади.
- Умуман олганда бугун илк марта “Навбаҳор” мухлислари “Пахтакор” футболчиларини қарсаклар билан кузатиб қўйишди. Бундай ҳолатлар олдинлари рўй бермасди. Бу ҳақда нима дея оласиз?
- Авваламбор, шуни айтишим керакки, “Навбаҳор” мухлислари Ўзбекистонда биринчи ўринда туришади. Уларга бугунги ўйин ёққандир. Бугун ғолиб жамоа тўғри ютгани учундир, уларга бу маъқул келган.
- Ғалаба билан табриклайман. Учрашувдан олдин Максим Шацкихнинг трибунада ўтириши ҳам муаммо бўлиши айтилганди. У ўйинни қандай кузатди, футболчиларни алмаштиришда у ёрдам бериб турдими?
- Унинг стадионга кириши муаммо бўлмади. Бироқ кийим алмаштириш хонасига кира олмасди. Бизда рация бор, шу орқали алоқани ушлаб турдик.
- Жамоанинг янги футболчиси Кухарчик қайдномага ҳам киритилмабди. Бунинг сабаби нима?
- Унинг жароҳати бор. Кухарчик Тошкентдаги машғулотда кичик жароҳат орттириб олганди.
- Кухарчикнинг трансферига қандай қарайсиз? “Пахтакор”га келгунича у ярим йил жамоасиз қолиб кетган.
- Кухарчикнинг ўйинларини кўрдик. У ўз маҳоратини ҳали барчага намойиш қилади.
- Кетма-кет икки ўйинлик мағлубиятдан сўнг, жамоани руҳий тушкунликдан олиб чиқиш, жамоани тайёрлаш қандай бўлди?
- “Навбаҳор” ҳам кучли жамоа. Жамоани руҳан тайёрлаш шарт эмас. Барча бу ўйиннинг шиддатли бўлишини билиб турибди. Йигитларнинг ўзлари ўзларини тайёрлашади.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789