Канте ҳозирги клубидан узоқ йиллик битим талаб қилмоқда, бироқ «кўклар» эҳтиёткорлик билан иш тутишни афзал кўришяпти. Футболчининг «Стэмфорд Бриж»ни тарк этиши ҳақидаги миш-мишлар тобора кучайиб бормоқда. Унга анча вақтдан буён қизиқиб келадиган «ПСЖ» вазиятдан фойдаланиб қолиши мумкин. 31 ёшли футболчи АПЛда қолишни истаса, «Тоттенхэм» ва «Арсенал» каби эҳтимолий вариантлар ҳам мавжуд. Париж клуби узоқ вақтдан буён мухлислик қилиб келадиган севимли футболчисини харид қилишга уриниб кўради. Франциялик футболчи ушбу мавсум АПЛнинг 2та баҳсида кўриниш берди.