Суарес Европага қайтмоқчи

Суарес Европага қайтмоқчи

Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес Европага қайтишни режалаштирган.

«Атлетико» у билан шартномасини янгиламагач, 2022 йилги жаҳон чемпионатига хотиржам тайёргарлик кўриш учун олти ойга ватани «Насьонал»га кўчиб ўтди. Жамоа жаҳон чемпионатидан чиққанидан сўнг, 35 ёшли футболчи фаолиятини юқори савияда давом эттириш учун Европага қайтишни ўйламоқда. Ҳужумчининг «Насьонал» билан шартномаси 2022 йилнинг охиригача амал қилади. Суарес жорий мавсумда 16 ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урди ва 3та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.