Кападзе “Навбаҳор”га келиши мумкин

Кападзе “Навбаҳор”га келиши мумкин

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ва Тошкентнинг “Олимпик” клуби собиқ бош мураббийи Темур Кападзе айни дамда Россияда малака оширмоқда.

Эшитишимизга қараганда мутахассис кутилганидан кўра аввалроқ бош мураббийликка қайтиши мумкин. Бизга етиб келган маълумотларга кўра, бу мутахассиснинг ҳизматларига бир қатор хориж жамоалари ва ички чемпионатимиздан “Пахтакор” ҳамда “Навбаҳор” клублари жиддий эхтиёж сезмоқда. Буни мураббийнинг ўзи ҳам айрим  нашрларга берган интервьюсида айтиб ўтган.

Хали тўлиқ тасдиқланмаган маълумотларга қараганда Кападзе қатор таклифлар орасидан “Навбаҳор” вариантини маъқул кўрган ва тез орада иккала томон ўртасида шартнома имзоланади. Воқеалар ривожи шу зайлда давом этадиган бўлса томонлар ноябр ойидаёқ келишувга эришишлари мумкин.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.