АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Аввалги мавсум «Ал-Иттиҳод» (Саудия Арабистони)да ўйини унча қовушмаган, боз устига, клуб бош мураббийи билан сира чиқишолмаган «Реал Мадрид»нинг собиқ сардори Карим Бензема янги кампания олдидан аъло кайфиятда ва мақсад-вазифалари ҳам шунга яраша катта.
«Олтин тўп»-2022 соҳиби ёзги таътилнинг охирги кунлари Marca (Испания) нашрига эксклюзив интервью берди. Франциялик ҳужумчи суҳбат жараёнида Саудия Арабистони футболига тўхталиш баробарида «Қироллик клуби»нинг ҳозирги таркиби ва ўйинларига боғлиқ таассуротлари билан ўртоқлашди.
- Карим, Саудия Арабистони чемпионатидаги иккинчи мавсум арафасида турибсиз. Ҳозир «Ал-Иттиҳод»да ўзгаришлар кўлами кенг. Хўш, янги кампанияга қандай умидлар боғлаяпсиз?
- Ҳаммаси яхши, жамоамиз учун мавсум ўзгача бошланса керак. Ҳар ҳолда, янги мураббий, янги футболчилар, янги истиқболлар... Табиийки, олдимизда улкан вазифалар бор ва уларни бажариш учун ўз устимизда жиддий ишлашимиз шарт. Муҳими, мотивация юқори даражада, таркиб ҳам кундан-кунга кучаймоқда.
- Тушунарлики, Саудияда лигасида ҳам чемпион бўлишни хоҳлайсиз. Лекин у ерда футбол сал бошқача, шароитлар ҳам...
- Албатта, ҳамиша фақат энг юқори натижаларни кўзлайман. «Ал-Иттиҳод»га осон бўлмаслиги тайин, чунки чемпионат жуда мураккаб, барча клублар ўз таркибини кучайтириш ва ўйинини яхшилаш ҳаракатида. Нима бўлишидан қатъий назар, янги мавсумда анча кўпроғига даъво қила оламиз, менимча. Асосийси, жамоада ёрқин истиқболга нисбатан ишонч кучли.
- Саудияда ўйнайдиган кўплаб футболчилар маҳаллий чемпионат даражаси Европада ўйлашганидан анча юқори эканлигини тан олиб улгуришди. Сизнингча ҳам шундайми?
- Мутлақо. Мана, топ-футболчилар ва етук мураббийларнинг Саудия томон оқими давом этмоқда. Табиийки, бундай кўчиш чемпионат даражаси янада ошишига хизмат қилади. Оддий айтганда, маҳаллий чемпионат йилдан йилга қизиқарли тус олмоқда, рақобат ҳам тобора жиддийлашмоқда.
- «Ал-Иттиҳод»да алоҳида ўрин тутишингизни ҳис қиляпсизми? Ҳарқалай, ҳамма сизга жамоанинг чин етакчиси сифатида қарайди.
- Ҳа, мендан қандай ўйин кутишаётганини яхши биламан, шунинг учун жамоага максимал даражада ёрдам бериш учун астойдил шуғулланишим талаб этилади. Янги мавсумда ҳаммаси бошқача кечиши ва якунда совринларга эга чиқишимиздан умидворман. Шунингдек, шахсий статистикам ҳам яхшироқ бўлишига ишонаман.
- Энди «Реал» тўғрисида: собиқ жамоангиз ортда қолган мавсум барча совринларни ўзиники қилди, ҳисоб. «Қироллик клуби»дан шундай муваффақиятларни кутганмидингиз?
- Жамоа учун идеал мавсум бўлди, чиндан ҳам. «Реал» сафида кимлар ўйнашмасин, жамоа ҳар доим дунё футболида эталон бўлиб қолаверади. Ҳар мавсум олдидан кимдир келади, кимдир кетади, лекин «Мадрид» ўз даражасини сира йўқотмайди. Шундай экан, ҳар қандай ҳолатда ҳам, жамоадан энг максимал натижалар кутилади.
- «Уэмбли»да бўлган ЧЛ финали томошаси вақти қандай ҳолатга тушдингиз? Жамоадан кетишга шошилганингиз тўғрисида ўйламадингизми?
- Йўқ, ҳеч қачон нимадандир афсусланмайман. Қолаверса, «Реал» ҳамиша менинг жамоам бўлиб қолаверади ва унинг ҳар бир ютуғи ўзгача қувонч бағишлайди. Саудияда туриб ҳам «Мадрид»ни мунтазам қўллаб-қувватлайман. Ахир гап ҳаётимда чуқур из қолдирган ер юзидаги энг идеал ва ноёб клуб ҳақида кетмоқда.
- Наҳотки, кетишингиз борасида озгина афсусланиш ҳисси бўлмаса? Эҳтимол, гоҳида яхши маънода бироз сиқиларсиз...
- Қайтараман, футбол ҳаёти шунақа: клубга кимлардир келишади, бошқалар кетишади. Бу ҳар доим табиий жараён сифатида қабул қилинади. Ҳозир ҳам фикрим ўзгарган эмас - мен учун «Мадрид» билан хайрлашиш фурсати етганди. Ҳар сафар ортга қараганимда, фақат қониқиш ҳиссини туяман. Жумладан, «Реал»нинг ўтган мавсум ўта зўр ўйнагани ҳам қувонч улашди. Жамоа бежиз Ла Лига ва ЧЛда ғолиб чиққани йўқ. Умуман, бугун футбол дунёсида «Реал»дан кучлироқ бошқа клубни кўраётганим йўқ.
- Шахсий фаолиятингизга қарасак, узоқ йўл босдингиз, сабр билан кутдингиз ва охир-оқибат, «Олтин тўп» соҳибига айландингиз. Қизиқ, сизнингча, айни ҳолатда асосий индивидуал совринга ким бош даъвогар? Оддий айтганда, «ОТ»ни кимга бериш керак?
- Менимча, совринга Винисиус муносиб. Умуман, у нафақат ўтган мавсум, балки олдингиларида ҳам бунга лойиқ даражада ўйнаганди. Ҳозир эса Винни энг юқори чўққида.
- Винисиуснинг асосий устунлиги сифатида қайси жиҳатни эътироф этасиз?
- Винисиус - юқори сифат. Айниқса, гоҳида ўйин тақдирини якка ўзи ҳал қилиш қобилияти билан алоҳида ажралиб туради. Тўғри, футболда жамоадошлар ёрдамимиз катта ишларни бажариш амри-маҳол. Факт шуки, «Реал» қандайдир ўзгача ҳаракатга эҳтиёж сезган маҳал Винисиус катта саҳнага чиқади ва ўз даражасини кўрсатиб қўяди. Қисқаси, у энг зарур паллада бор масъулиятни ўз зиммасига олишдан асло чўчимайди. Шунинг учун Винисиусни «Олтин тўп» учун курашда асосий фаворит сифатида кўряпман.
- «Реал» аввалги мавсум соф «9-рақам»сиз ўйнади, аммо энди жамоада Карим Бензема давомчиси бор - Килиан Мбаппе...
- Эртами-кеч, шундай бўлиши муқаррар эди. Яъни Килианнинг «Реал» сафига қўшилиши фақат вақт ҳукмидаги масала саналган. Мана, ҳаммаси кутилганидек ривожланди ва Мбаппе энди «Реал»ни янада важоҳатлироқ қилади. Шунингдек, ўзи ҳам янги даражага кўтарилади. Ҳар ҳолда, унинг иқтидорига асло шубҳаланмайман.
- Бундай муваффақиятли мавсумдан кейин янада юқорига кўтарилиш осон эмас. Хўш, «Реал» ниманинг эвазига янада кўпроқ соврин ютиши мумкин, сизнингча?
- Албатта, чўққида туриш қийин. Қолган жамоалар ҳам томошабин ролига кўнмайди асло. Лекин такрорлайман, ҳозирда «Реал»дан кучлироқ жамоани кўраётганим йўқ. «Мадрид»да ҳаммаси мужассам: энг яхши футболчилар, кучли мураббий ва доно президент.
- Испания миллий жамоасининг Евро-2024даги юриши сизда қандай таассурот қолдирди?
- Ажойиб! Жамоа услуби, футбол фалсафаси - барчаси зўр! Ўзи Испания футболи азалдан узатма орқали ўйнаши, динамикаси билан кучли саналган. «Қизил фурия» кубокка муносиб эди, шубҳасиз.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789