Ямал “Барселона” билан 6 йилга мўлжалланган шартнома имзолайди
Ламин Ямаль 18 ёшга тўлиши билан «Барселона» билан янги шартнома имзолайди.
Италия. «Рома» «А» серияда ҳамон ғалабасиз қолмоқда. Римликлар А» серия 4-турида «Женоа» меҳмони бўлиб, 90+6-дақиқада қўйиб юборилган гол туфайли дуранг билан чекланишди - 1:1.
«Бўрилар» ҳужумчиси Элдор Шомуродов бу сафар 81-дақиқада майдонга тушди ва якунда сариқ карточка олишга ҳам улгурди.
Франция. «Ланс» Франция чемпионати 4-турида «Лион»ни қабул қилиб, дуранг қайд этди - 0:0. Дастлабки дақиқадан охиригача мезбонлар марказий ҳимоясида ишончли ҳаракатланган Абдуқодир Ҳусанов якунда ўйиннинг энг яхши футболчиларидан бири бўлди. Sofascore Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси ҳаракатига 7,8 балл берди. «Ланс» бош мураббийи Уилл Стилл эса ҳамюртимизни алоҳида мақтади: «Абдуқодир Ҳусанов - ҳарбий машина. Жисмоний ва атлетик даражаси шундан далолат бермоқда, жуда тез югуради, анча бақувват. Ўйинни ўқиш қобилияти ҳам юқори даражада. Асосийси, Ҳусанов тоза ўйнаяпти, айниқса, оёғига тўп тушганида».
Туркия. «Ризеспор»да икки ҳисса алам. Жамоа Суперлига 5-туридан ўрин олган «Галатасарой»га қарши сафар ўйинида кучли рақибга айтарли қаршилик кўрсатолмади - 0:5. Боз устига, «Ризеспор» Истанбулда кечган баҳсда асосий ҳимоячиларидан бирига айланган Ҳусниддин Алиқуловдан маълум вақтга айрилди. Ўйинни доимгидек асосий таркибда бошлаган легионеримиз 38-дақиқада машҳур ҳужумчи Виктор Осимхен билан тўқнашувда жароҳатланиб, сафдан чиқди. Унинг ҳаракатига 6,2 балл қўйилди. Маълум бўлишича, Ҳусниддин мия чайқалиши туфайли шифохонага олиб борилган, унинг ёноқ суягида синиқ аниқланган. «Ризеспор» бош мураббийи Илҳан Палутнинг таъкидлашича, ҳамюртимиз кейинги баҳсларга ҳимоя ниқоби билан ўйнаши мумкин. ФИФА мақомидаги собиқ рефери Фират Айдинус эса Алиқулов ўша вазиятда нигериялик ҳужумчининг ниқоби туфайли жароҳатлангани эҳтимоли катта эканлигини айтиб, ўйиндан олдин футболчилар тақадиган аксессуарларни яхшилаб текширишга чақирди. Таркибида Азиз Турғунбоев ўйнаётган «Сивасспор» эса мавсумдаги иккинчи ғалабасини нишонлади. Ҳамюртимиз тўлиқ вақт майдонда тўп сурган ва 50-дақиқада сариқ карточка олган баҳсда «Газиантеп» 3:2 ҳисобида доғда қолдирилди. Тўғри, Турғунбоев нисбатан паст баҳо олди - 6,2 балл.
Россия. РПЛ 8-тур доирасидаги ЦСКА - «Зенит» ўйинида меҳмонлар ягона гол эвазига 3 очко олишди. «Армиячилар» хавбеки Аббос Файзуллаев ушбу учрашувда 71-дақиқагача ҳаракатланди. Легионермизнинг ўйини якунда Sofascore томонидан 7 баллга лойиқ кўрилди. «Рубин» эса ўз ммайдонида «Крилья Советов»га 0:2 ҳисобида ютқазди. 35-дақиқада пенальтига сабабчи бўлган ва сариқ карточкага муносиб кўрилган Қозон клуби ҳимоячиси Рустам Ашурматов биринчи бўлимдан кейин алмаштирилди. Унинг ўйинига атиги 6,0 балл берилди. «Акрон» - «Химки» ўйинида мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ғолиб жамоа сафида Шерзод Эсанов 90+1-дақиқада ўйинга қўшилган бўлса, «Химки» вакили Алишер Одилов захирада қолдирилди.
Эрон. «Истиқлол» Элит ОЧЛни чиройли ғалаба билан бошлади. Теҳронликлар гуруҳ босқичи 1-турида Қатарнинг «Ал-Гарафа»сини қабул қилиб, 3:0 ҳисобини қайжд этишди. Бунга ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов ҳам муносиб ҳисса қўшди. Sofascore портали 84-дақиқагача «Ал-Гарафа» ҳимоячиларига сира тинчлик бермаган ҳамюртимиз ўйинига 7,5 балл қўйди. Бу учрашув иштирокчиларига берилган энг юқори баҳолардан биридир. «Персеполис» эса Саудияда «Ал-Аҳли» меҳмони бўлиб, аламли тарзда ютқазди - 0:1. Эронликлар юлдузларга тўла рақибдан яхшироқ ўйнашганини алоҳида айтиш жоиз. Жумладан, жамоа вингери Остон Ўрунов бутун вақт давомида энг фаол футболчилардан бири бўлди. Sofascore бежиз унга 6,9 балл бермади. Айтганча, яна бир хабар: stedаde Football нашрида ёзилишича, Остон Ўрунов анчадан буён «Рома» скаутлари кузатувида. Таъкидланишича, Рим клуби вакиллари футболчининг россиялик агентлари билан алоқага ҳам чиқишган.
Малайзия. «Селангор» - «Кучинг Сити» ўйини (Суперлига 10-тури) ҳамюртимиз Умарбек Эшмуродов учун жуда омадли келди. Биринчидан унинг жамоаси «Селангор» 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчидан, асосий таркибда майдонга тушган легионеримиз 75-дақиқада жамоасининг учинчи голини урди. Якунда бутун вақт давомида ажойиб ҳаракатланагн ҳимоячимиз ўйиннинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинди.
Қозоғистон. «Ордабаси» ҚПЛ 20-турида «Атирау»ни ягона гол эавазига енгди ўз майдонида. Шимкент клубидаги ҳар икки вакилимиз - Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров ўйинда илк дақиқалардан ҳаракатланди. Шаҳбоз 60-дақиқагача майдонда қолган бўлса, Жасур 69-дақиқада алмаштирилди. «Женис» - «Қайсар» (1:0) ўйинида меҳмон жамоа ҳужумчиси Шоҳназар Норбеков 65-дақиқада захирадан майдонга тушди.
Ламин Ямаль 18 ёшга тўлиши билан «Барселона» билан янги шартнома имзолайди.
ФИФА ўз сайтида Жаҳон чемпионати саралашининг Осиё босқичида жонбозлик кўрсатаётган 6 та Осиёлик футболчи ҳақида мақола чоп этди. Ушбу олтиликдан Аббосбек Файзуллаев ҳам ўрин олган.
Икки нафар 17 ёшли малилик иқтидор соҳиби "Барселона"га келиб қўшилди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789