Семшов: “Файзуллаев ҳақли равишда Осиёнинг энг яхши ёш футболчисига айланди”

Семшов: “Файзуллаев ҳақли равишда Осиёнинг энг яхши ёш футболчисига айланди”

Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Игорь Семшов ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев Осиёда йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди.

  “Файзуллаев ҳақли равишда Осиёнинг энг яхши ёш футболчисига айланди. ЦСКАдаги ўйини билан у мазкур совринга номзод асосий футболчи эканлигини исботлади. У Ўзбекистон терма жамоасида яхши ўйнади. Энди у “армиячилар” етакчисига айланади. Унинг ёши янада ривожланишга имкон беради, Аббосбек характерли йигит. Энг яхши футболчига бериладиган мукофот унинг тўғри йўлдан кетаётганидан далолат беради», - дея Семшов сўзларини келтиради РБ Спорт. 

Маълумот учун, 29 октябрь куни Москванинг ЦСКА ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев ОФК сўровномасига кўра Осиёда йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилгани маълум бўлди. Нуфузли шахсий соврин учун курашда ўзбекистонлик ярим ҳимоячи

«Камимура» ҳужумчиси Гаку Навату (Япония) а Англиянинг “Сток Сити” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Бае Жун Хо (Жанубий Корея)ни  ортда қолдирди. 

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.