Мармуш сентябрда тенгсиз деб топилди

Мармуш сентябрда тенгсиз деб топилди

Бундеслигада сентябрь ойининг энг яхши футболчиси аниқланди.

Мусобақа расмий сайти хабарига кўра, «Айнтрахт» клуби ҳужумчиси Омар Мармуш ой лауреати деб топилган. 25 ёшли мисрлик форвард Бундеслигада 6 ўйинда 8та гол уриб, тўпурарлар рўйхатида пешқадамлик қилмоқда. У сўнгги ойда 3 ўйинда 5та голга муаллифлик қилди. Овоз бериш жараёнида Мармуш Гари Кейн («Бавария»), Флориан Вирц («Байер»), Максимилиан Миттельштедт («Штутгарт»), Майкл Олисе («Бавария») ва Винченцо Грифо («Фрайбург») сингари футболчиларни ортда қолдирди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.