Скотт Мактоминей: "Наполи" чақируви ичимга ўт солди"
«МЮ»га сиғмаган Скотт Мактоминей «Наполи» сафига қўшилганидан кейин илк интервьюни Неаполь шаҳри расмий каналига берди ва унда ўз танловини тушунтириб берди:
Олдин маълум қилганимиздек, бугун миллий термамиз устози Сречко Катанец ҳамда жамоамиз сардори Элдор Шомуродов эртанги ўйин (ЖЧ-2026, 3-саралаш: Ўзбекистон-КХДР) олдидан матбуот анжуманида иштирок этишди:
Сречко Катанец:
Эртанги ўйин ҳақида
— Барчаси жойида, футболчиларимиз ўйинга тайёр. Кечаги машғулотда ҳам жамоамиз диққат ва эътибор билан ўйинга тайёргарлик кўрди. Биз ўз уйимизда ўйнаймиз, шу сабабли мақсадимиз фақат ғалаба қозониш.
Тақвим ва жамоанинг ҳолати ҳақида
— Рақибимиз биз билан ўйинга қадар ўртоқлик ўйинлари ўтказа олди, кўпроқ машғулотда қатнашди . Биз эса яқинда йиғилдик, бироқ бу нарса биз учун янгилик эмас. 3 йилдан буён жамоа билан биргамиз ва бу борада етарлича кўникмага эгамиз. Ҳамма футболчилар йиғинга бир хил ҳолатда етиб келмади, кимдир кўпроқ ўйнади, кимдадир вазият бошқача. Лекин менинг вазифам барчасини таҳлил қилиш ва ўйинга тайёрлаш ҳисобланади. Сизлардан бир нарсани сўрамоқчиман: ортиқча мотивация ва хоҳиш керак эмас. Ўзбекистон бунгача доим босим сабаб ЖЧга чиқа олмаган. Ҳозиргача ҳаммаси яхши бўлди ва бундан кейин ҳам «ёниб кетмаслигимиз» керак. Рақиблар барчаси жиддий. Бежиз бу босқичга етиб келишмаган. Ҳаммаси жойида, биз шу руҳда давом этишимиз керак. Бу босқичда барча жамоалар кучли ҳисобланади, хусусан, эртанги рақибимиз ҳам.
Яқин йиллардаги таркибдаги ўзгаришлар ҳақида
— Мен эртага нима бўлишини билмайман, олдимизда катта йўл бор. Асосий эътиборимиз эртанги ўйинга қаратилган.
Эртанги таркиб ҳақида
— Таркиб борасида эртага барчамиз гувоҳи бўламиз.
Рақиб ҳақида
— Ушбу терма жамоани таҳлил қилиш қийин. Сурия ва Япония билан ўйинларда ҳар хил таркиб билан ҳаракат қилган. Жамоа тартибли, ўз услубига эга. Лекин биз ўз ўйинимизга эътибор қаратганмиз ва эртанги ўйинга ҳам нималарга қодирлигимизни майдонда исботлашимиз керак.
Элдор Шомуродов: Ва ниҳоят узоқ кутилган йиллардан сўнг биз учун яна асосий босқич бошланади. Барчамиз ўйинга тайёрмиз. Мақсадимиз йўлида бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Аввалги цикллар давомида ёш футболчи сифатида қатнашганмиз ва тажрибали футболчилар билан бирга ҳаракат қилганмиз. Бироқ бу гал энди масъулият ўзимизда, ўрганган тажрибаларимизни ишга солишимиз керак. Бизда тайёргарлик учун етарлича вақт бўлди. Хатолар устида ишлаб бордик. Барчамиз бир оила бўлиб, биргаликда асосий вазифани бажаришга ишонамиз.
Илк чақирувимдан то ҳозирги кунга қадар ҳар доим энг юқори хоҳиш билан ҳаракат қилганман. Барчамиз ЖЧга чиқишни орзу қиламиз. Шу сабабли ҳар бир ўйинда фақат битта мақсад билан ҳаракат қиламиз. Бу йўлда барча имкониятимизни ишга соламиз.
«МЮ»га сиғмаган Скотт Мактоминей «Наполи» сафига қўшилганидан кейин илк интервьюни Неаполь шаҳри расмий каналига берди ва унда ўз танловини тушунтириб берди:
- Лионель Месси Америка кубоги финалини ўтказиб юбормаслиги учун унга сариқ карточка кўрсатмаганман ва эвазига футболкасини сўраганман - бу чилилик 59 ёшли собиқ ҳакам Карлос Чандиянинг кутилмаган иқрори
- Афсуски, ҳатто футболдан ташқарида ҳам кўп чекаман, жуда кўп. Янги мавсум бошланиши билан футболга қайтиш истагим янада кучайди...
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789