Карим «Реал»га қайтиши мумкин

Карим «Реал»га қайтиши мумкин

Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема собиқ жамоасига қайтиши мумкин.

Кейинги пайтда 36 ёшли форварднинг клуб раҳбарияти,хусусан, бош мураббий Марсело Гальярдо билан муносабати бузилгани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда. Каримнинг ўзи Саудиядан кетмоқчи экани ҳақидаги маълумотларни инкор қилди. Шунга қарамай, Европа матбуоти Бензема ортга қайтиши ҳақида турли ахборотларни тарқатишдан тўхтагани йўқ. Испаниядаги манбалар «Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Бенземани Мадридга олиб келишга қарор қилгани ҳақида ёзмоқда. Италиялик мутахассис собиқ шогирди жамоага қайтиб, мавсум охирига қадар «Реал»га ёрдам беришини истаяпти. Қолаверса, айрим манбалар Бензема «Ал-Иттиҳод» раҳбариятидан ўзини ижарага қўйиб юборишни сўраганини таъкидалмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.