Янги ЕЧЛга қуръа ташланди: Ҳар бир клуб 8 тадан рақибини билиб олди

Янги ЕЧЛга қуръа ташланди: Ҳар бир клуб 8 тадан рақибини билиб олди

Олдин хабар берганимиздек, бугун янги форматдаги Европа Чемпионлар Лигасининг асосий босқичига қуръа ташланди

Швейцария тизими бўйича ўтказиладиган мусобақада 36та клубнинг барчаси ягона гуруҳда курашга киришади. Ҳар бир иштирокчи гуруҳ босқичида 8тадан ўйинда майдонга тушади - 4тадан уй ва сафар баҳслари. Максимал 24 очко тўплаши мумкин бўлади. 

Якунда ягона турнир жадвалида 1-8-ўринларни эгаллаган клублар автоматик тарзда 1/8 финалга чиқади. 9-24-ўйинлар эгалари (16та жамоа) 8та жуфтликка бўлиниб, 1/8 финалнинг қолган 8та йўлланмаси тақдирига ойдинлик киритишади. Охирги 12-ўрин, яъни 25-36-поғоналарда қолган жамоалар эса еврокубоклардан чиқиб кетади. 

***
echl-9.jpg
Лига босқичида «Реал» — «Ливерпул», «ПСЖ» — «Сити», «Интер» — «Сити», «Барса» — «Бавария», «Интер» — «Арсенал» каби топ ўйинлар кутмоқда. 

1-тур: 2024 йил 17/18/19 сентябр.
2-тур: 2024 йил 1/2 октябр.
3-тур: 2024 йил 22/23 октябр.
4-тур: 2024 йил 5/6 ноябр.
5-тур: 2024 йил 26/27 ноябр.
6-тур: 2024 йил 10/11 декабр.
7-тур: 2025 йил 21/22 январ.
8-тур: 2025 йил 29 январ.

echl-999999999.jpg***
Демак,...

1. 3та мусобақа — ЧЛ, ЕЛ ва КЛ гуруҳ босқичида ҳам 36тадан жамоа ЯГОНА ГУРУҲда иштирок этади. Бу - турнирларнинг асосий босқичи ҳисобланади.

2. ЧЛ ва ЕЛ гуруҳ раундида ҳар бир жамоа 8тадан ўйин ўтказса, КЛда бу миқдор 6тани ташкил этади. 

3. Клублар гуруҳ раундида қайси рақиблар билан ўйнаши қуръа асосида аниқланади («уй-сафар» муносабати ҳам). Бунда ЧЛ ва ЕЛ иштирокчилари УЕФА рейтинги бўйича 4та, КЛ қатнашчилари эса 3та саватчага бўлинади.

4. Муайян жамоа ҳар бир саватчадаги 2тадан рақиб билан ўйнайди. Жумладан, ўзи жойлашган саватдагиси билан ҳам.

5. Муайян жамоа 1та саватдан тушадиган икки рақибдан бирини ўз майдонида қабул қилади ва иккинчиси билан сафарда ўйнайди. Табиийки, муайян жамоа 1та рақиб билан бир бора тўқнаш келади.

6. Асосий босқич ўйинлари муддати ҳам маълум: ЧЛ ва ЕЛ гуруҳ раунди сентябрь - январь ойлари оралиғида ўтказилади. КЛга ҳам сентябрда старт берилади, фақат гуруҳ босқичи декабрдаёқ якунига етади. 

7. Ўйинларнинг ҳафта кунлари бўйича тартибида ўзгариш йўқ: ЧЛ — сешанба/чоршанба, ЕЛ ва КЛ - пайшанба.

8. ЧЛ ва ЕЛ/КЛ ўйинлари бошқа-бошқа ҳафтада ташкил этилади.

9. Гуруҳ босқичи якунида дастлабки 8та (1-8-ўринлар) клуб тўғридан-тўғри 1/8 финалга чиқади. Кейинги 16та (9-24-ўринлар) клуб 1/16 финал (ўтиш ўйини)да ўзаро тўқнаш келади. 2та ўйин натижаси бўйича устун келган 8тадан жамоа 1/8 финалга тўғридан-тўғри йўл олган иштирокчиларга рақиб бўлади. 3та турнирда ҳам охирги 12та (25-36-ўринлар)дан клуб учун еврокубоклар мавсуми якунланади.

10. 1/8 финалдан турнирлар классик форматда давом эттирилади. Бунда 1/8, 1/4 ва 1/2 финал босқичларида жуфтликлар ғолиби 2тадан ўйин орқали аниқланади. 3та турнир финали эса ўз номи билан 1та ўйиндан иборат.