Карло Анчелотти: «Агар ўзлари ишдан бўшатишмаса, шартномам охиригача кетмайман»

Карло Анчелотти: «Агар ўзлари ишдан бўшатишмаса, шартномам охиригача кетмайман»

Карло Анчелотти Anch~io Sport радиосига берган интервьюсида уни Бразилия терма жамоаси билан боғлайдиган миш-мишлар, жаҳон чемпионати натижалари ва Лео Месси ва Криштиану Роналду ўртасидаги қарама-қаршилик ҳақида фикр билдирди.

- Дон Карло, «қироллик клуби»даги келажагингиз ҳақида гапира оласизми?

- Келажак ҳақида ўйламайман, бугун учун яшайман. Ҳозир ўзимни «Мадрид»да яхши ҳис қиляпман, бу мавсумда олдимизга катта мақсадлар қўйилган. Мени олдинда нималар кутаётгани ҳақида ўйлаш учун вақт бўлади ҳали. Клуб билан шартномам 2024 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади, агар мадридликларнинг ўзи ишдан бўшатмаса, шартномам охиригача кетмайман.

- Қатар майдонларида ўтган жаҳон чемпионати ҳақида фикрингиз...

- Бу чиройли финал билан якунланган ажойиб турнир эди. Аргентина ғалаба қозонишга ҳақли эди: уларда ўзига ишонч пайдо бўлди, уларнинг таркибида ажойиб формадаги Мессиси бор эди. Аргентиналиклар икки сабабга кўра ғалаба қозонишди: биринчидан, уларда яхши ўйинчилар бор ва жамоада энг кучли ўйинчилардан бири, иккинчидан, маҳорат ёшлар билан аралашиб кетгани учун - янги келган Алварес ва Энцо Фернандес туфайли, шунингдек, ҳимоядаги уюшқоқлик билан ишлаш керак.

- Касбдошингиз Лионель Скалони ҳам ажойиб иш қилди...

- Ҳа, у ажойиб иш қилди, лекин ҳеч қандай янгилик ихтиро қилгани йўқ: ўйинчиларни ўз ўрнига қўйди ва ҳимояда ўйинни яхши ташкил қилди, жамоани Месси, Алварес ва Ди Мариянинг маҳорати қўллаб-қувватлади.

- Ҳал қилувчи баҳс ҳам фантастиканинг ўзгинаси бўлди...

- Энг яхши индивидуал маҳорат ва энг яхши ташкилотчиликка эга икки жамоа финалга чиқди. Улар таркибларидаги қобилиятларга қарамай, ўзларини ҳимоя қилишдан қўрқмадилар. Франция ва Аргентина - яхши ҳимоявий иш ва юқори даражадаги ўйинчилар маҳорати орқали натижаларга эришадиган жамоалар саналишади.

- Бутун футбол аҳлининг унга бўлган муҳаббатларини янада кучайтира олган Месси ва Криштиану ҳақида нима дейсиз?

- Бу қарама-қаршилик иккаласи учун ҳам мотивациядир. Ўтган йиллар давомида Месси ва Роналду футбол оламининг бош меъморлари бўлишди - улар ажойиб ўйнашди ва кўп голлар уришди. Месси фаолиятини жаҳон чемпионатидаги ғалаба билан якунлайди, акс ҳолда Криштиану, лекин унинг фаолияти ҳар жиҳатдан ақл бовар қилмайдиган, айниқса «Мадрид»дагиси, бу ердаги мухлислар қалбида абадий қолади. Криштиану келажакда нима қилишни режалаштираётганини билмайман, лекин у курашни энг юқори савияда давом эттириш истаги бор, менимча, араб дунёси унга тўғри келмайди.

МУҲАММАДХОН тайёрлади