Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Франция чемпионати турнир жадвалида одатдагидек «ПСЖ» етакчилик қилмоқда.
Бироқ мусобақанинг етакчи тўпурари камтарин «Реймс» клубида ўйнайди. Топ-чемпионатлар бешлигида ҳозирча Эрлинг Холанд (27), Виктор Осимхен (19), Килиан Мбаппе (18), Гарри Кейн (18), Жонатан Дэвид (16) ва Виссам бен Йеддер (16)лар «Арсенал»дан ижарага олинган Фоларин Балогундан кўпроқ гол уришга муваффақ бўлишган. 21 ёшли англиялик снайпер ҳисобида 15та гол бор. 2023 йилда Фоларин «ПСЖ» дарвозасини забт этиб (1:1), пешқадамдан қимматли очкони тортиб олди, «Лорьян»га қарши беллашувда хет-трикка эришди. Хуллас, «тўпчилар»нинг янги сермаҳсул замбараги касбдошларимизни қўлга қалам олишга мажбур этди.
Фоларин Балогун
Нью-Йорк шаҳрида дунёга келди, 8 ёшли пайтидан «Арсенал» академиясининг ёрқин юлдузи
Балогунлар оиласи Лондонга кўчиб ўтганида Фоларин 2 ёшда эди. 8 ёшида уни «Арсенал» академиясига қабул қилишди. У академиянинг барча ёш тоифаларидаги жамоаларида доимо энг яхши тўпурарлар сафида бўлди. Шу билан биргаликда Фоларин Англия ёшлар терма жамоаларида тўп сурди. Ҳозирча бош терма жамоа таркибига жалб этилмаган. Балогун АҚШ, Англия ёки ота-боболари юрти бўлмиш Нигерия терма жамоаларидан бирини танлаш имкониятига эга. «Арсенал»нинг асосий таркибида фақат ЕЛ ва иккинчи даражали турнирларда майдонга тушган, АПЛга 2021/2022 йиллар мавсумининг старт беллашувида, коронавирус пандемиясининг оқибатлари туфайли кириб келди. Ўшанда Обамеянг ва Ляказетт хасталикка чалинишган, шу сабабли ёш ҳужумчига имконият беришганди. «Брентфорд»га қарши ўша ўйинда Балогун ўзини кўрсата олмади, лекин «тўпчилар»нинг ёшлар жамоаларида голеадорлик қобилиятини намойиш эта олди. Кейин «Мидлсбро»да ижара асосида тўп суриб, 3та гол ва шунча ассистни амалга оширди ва жамоага «МЮ» ва «Тоттенхэм»ни Англия Кубоги турниридан чиқариб юборишда ёрдам берди. Шундан кейин Фоларин АПЛ жамоалари эътиборига тушди - «Брентфорд» 5 млн. фунт таклиф қилди. «Арсенал» 8 млн.талаб қилгани боис, трансфер амалга ошмади ва «тўпчилар» ҳужумчини хорижий жамоага «сургун» қилишди.
Лига1да Фоларин қулай ҳудуддан чиқади ва гол уради. Ҳатто Анри қойил қолган
«Бутун фаолиятимни Лондонда ўтказдим. Шу сабабли бу ерда ҳаммаси мен учун янгилик бўлишини билардим. Мен тилни билмайман ва ўрганишга ҳаракат қиляпман. қулай ҳудуддан воз кечиб, жиддий синовдан ўтиш мен учун муҳим эди. Умид қиламанки, уринишларим зое кетмайди», - Балогуннинг катталарга хос мулоҳазаларини кузда Англияда ҳам, Францияда ҳам қайтадан чоп этишди.
Бунинг асосий сабаби шуки, Фоларин 6та ўйинда 5та гол урди, «Реймс» уни «ПСЖ»га ўтиб кетган Юго Экитик ўрнига олганди. Англиялик ҳужумчи ўта қисқа вақт ичида франциялик касбдошидан устун эканлигини исботлади. Экитик ўтган мавсумда 10та гол урганди, Балогун Янги йилгача шунча голни расмийлаштиришга улгурди.
Яна бир эътиборли жиҳат шуки, мавсум аввалида «Реймс» муаммоли жамоа эди - дастлабки 11 турда атиги битта ғалабага эришди. Ҳатто замбаракнинг сермаҳсуллиги ҳам вазиятни ўзгартира олмади.
Янги бош мураббий Вилл Стилл келганидан кейин ижобий ўзгаришлар юз берди. 30 ёшли мутахассис раҳбарлигида жамоа мағлубиятсиз тўп сурмоқда. Фоларин ҳам янада эркин ҳаракатланиш имкониятига эга бўлди. Янги мураббий уни етакчи ҳужумчи позициясига тушира бошлади, унгача олдинги чизиқда ҳужумчилар жуфтлиги тўп сураётганди. Натижада Балогуннинг имкониятлари кўпайиб, у янада хавфли снайперга айланди. Ҳозир «Реймс»нинг ички чемпионатдаги голларидан 50 фоизга яқини (34 - 15) Фоларинга тегишли. Топ-чемпионатлардаги ҳеч қайси футболчи ўз жамоаси хирмонига шунчалик улуш қўша олмаган. Мураббий ва шогирд ўзаро инглиз тилида мулоқот қилишади. Бироқ Стилл жамоада кимдир бошқалардан ажралиб туришига йўл қўймайди: бошқа ўйинчилар қатори Балогун ҳам устозидан француз тилини ўрганмоқда. Лекин жиддий уринишлари ҳозирча яхши натижа бермаяпти.
Балогундаги тараққиёт ҳатто Тьерри Анридек афсонани ҳам қойил қолдирди. Англия футболида ёрқин из қолдирган франциялик машҳур ҳужумчи собиқ жамоасидан ижарага олинган ёш касбдошининг юксак салоҳияти ва лига танлашдаги жасурлигидан ҳайратда эканлигини эътироф этди.
Кейин Балогун «ПСЖ»га гол урди. Чемпион дарвозасига урган голини Фоларин Анри услубида нишонлади. Ижтимоий тармоқларда бунга қуйидагича изоҳ берди: «Учрашув бошланиши арафасида Тьерри билан суҳбатлашгандим. Унга бўлган ҳурматимни фақат шундай изҳор этишим мумкин эди».
«Арсенал» Балогунни сотиши мумкин. Ғояда маъно бордек
Рисоладагидек савияли лигадаги муваффақиятли ижара мавсумидан кейин Фоларин «Арсенал»га қайтиши ва имкониятга эга бўлиши мумкин эди. Бироқ бу осон эмас. Ҳозир унинг позициясида Габриэль Жезус, порлаётган Эдди Нкетиа ва яқинда харид қилинган Леандро Троссардлар банд этишган. Балогун мавсумни Лига1нинг энг яхши тўпурари мақомида якунлаганида ҳам, қадрдон жамоасида жиддий рақобатга дуч келиши аниқ. Январда «Реймс» Фоларинни харид қилишга уриниб кўрди, аммо «тўпчилар» таклифни рад этишди. Ҳужумчининг шартномаси 2025 йилгача мўлжаллангани боис, навбатдаги мавсум муҳим аҳамият касб этади. Инглиз матбуотининг маълумотига кўра, лондонликлар Фоларинни рисоладагидек баҳода сотиб юбориш вариантини кўриб чиқмоқда. Тўғри, ҳужумчини яна ижарага бериш варианти ҳам йўқ эмас. Бироқ бунинг учун амалдаги шартнома муддатини узайтириш талаб этилади. Балогун навбатдаги «сургун»да қандай ўйнашидан қатъий назар, харидор унинг баҳосидан чегирма беришни талаб қилади. The Goal муаллифи Чарльз Уотт мазкур вазиятда ҳужумчини шу йилнинг ёзида, трансфер қиймати кўтарилган даврда сотиш керак, деб ҳисобламоқда. Ўз вақтида Жо Уиллок «Ньюкасл»га 25 млн. эвазига йўл олганди. Замбаракнинг ўзи ҳозирча бу ҳақда бош қотирмаяпти. Унинг асосий мақсади - мавсумни камида 20та гол билан якунлаш.
Содиқ СОБИР тайёрлади
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789