Бироқ, харажатдан қочмайдиган клуб топилди. «ПСЖ»га яқинда бош мураббий этиб тайинланган Луис Энрике англиялик футболчини ўз жамоаси сафида кўрмоқчи. Маълумотларга қараганда, Париж клуби вакллари «Тоттенхэм» билан музокара бошлаган ва англиялик форвард учун 100 миллион евро тўлашга тайёр. «ПСЖ» 29 ёшли ўйинчига беш йиллик шартнома ва ҳар мавсум учун 16 миллион евро маош таклиф қилмоқда. Кейннинг ўзи ҳам Луис Энрике қўл остида ўйнашга қарши эмас. Фақат ҳужумчи парижликлар билан уч йиллик шартнома тузишни истаяпти. Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» Килиан Мбаппе билан боғлиқ вазиятда хатога йўл қўймаслик учун унинг ўрнига муносиб номзод қидирмоқда. Вариантлар орасида Кейндан ташқари Душан Влахович («Ювентус»), Виктор Осимхен («Наполи») ва Рандало Коло-Муани («Айнтрахт») каби ҳужумчилар мавжуд.