ЛЕГИОНЕРЛАРИМИЗ: Нисбатан сокин уик-энд
Италия. «Кальяри» «А» серия 34-турида Элдор Шомуродовнинг собиқ клуби - «Женоа» меҳмони бўлиб, ортга 0:3 ҳисоби билан қайтди.
Хаби Алонсо бошқарувидаги «Байер»нинг жорий мавсум тўхтатилмас кучга айлангани - айни ҳақиқат.
«Неверкузен» («Ҳеч қачон») ва «Абадий иккинчи» номларини олган Леверкузен жамоаси ниҳоят, ўз тарихида илк марта Германия чемпиони бўлди. «Байер» шунинг баробарида «Бавария»нинг 11 ва Кингсли Команнинг 12 мавсумга чўзилган чемпионлик сериясига нуқта қўйди.
Ҳа, икки суперсерияга зарба! Эътиборли томони, Кингсли Коман фаолиятида илк марта чемпионатни 1-ўриндан мосуво қолди. Жароҳатлардан тез-тез азият чекадиган франциялик вингер бунга қадар бирор марта «олтин»сиз» қолмаганди миллий чемпионатда. Кингслининг чемпионлик магияси «ПСЖ»да бошланди: 2013 ва 2014 йилларда 2 карра ғолиб. Айтиш ўринли, у Париж клубида атиги 16 ёшу 8 ойлигида дебют қилганди. Коман шундан сўнг чемпионлик сериясини «Ювентус» ва «Бавария»да давом эттирди. Қолаверса, Кингсли мавсум-2015|2016да ҳам Италия, ҳам Германия чемпионига айланди. Мана, франциялик футболчи 27 ёшда даҳшатли «Байер» туфайли биринчи марта олтин медаль олмайдиган бўлди.
Танганинг иккинчи томони ҳам бор: Коман суперсерияси хотима топганида балки «Тоттенхэм»да совринсизлик-дан эзилиб, «Бавария»га ўтган Гарри Кейн ҳам айбдордир... Тўғри, англиялик футболчи Бундеслигада ҳам етарлидан кўп гол урди, урмоқда, аммо факт шуки, унга бу сафар ҳам чемпионлик насиб этмади. Кейнга чемпион бўлавериб, зериккан «Бавария»га ўтиш ҳам ёрдам бермаган экан, нимадир дейиш қийин.
Сўз
- Мағлубиятни ҳазм қилолмайман. Баъзида ҳаттоки, ғалабага муҳаббатимдан мағлубиятга нафратим кучлироқ туюлади. Фақат ғалаба қозонишим керак. Мағлубият - энг ёмон туйғу. Мисол учун, Германия кубогидан чиқиб кетгач, тун бўйи ухлолмагандим.Кингсли Коман.
Италия. «Кальяри» «А» серия 34-турида Элдор Шомуродовнинг собиқ клуби - «Женоа» меҳмони бўлиб, ортга 0:3 ҳисоби билан қайтди.
«Реал» ҳаётида чуқур из қолдиган бразилиялик Каземиро El Chiringuito de Jugones нашрига берган интервьюсида илк марта нега «МЮ»га кетишни хоҳлагани хусусида ошкора гапирди.
Ҳа, футбол олами ҳозиргача бир жамоа таркибида шу қадар сермаҳсул тўп сураётган қанот ҳимоячиларини дуч келмаганди
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789