АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Африка Миллатлар кубоги йўлида даҳшатнамо воқелик.
Навбатдаги Африка чемпионати бошланмасидан олдин футболчилар хавфсизлиги масаласида хавотирли ҳодисот кузатилди. Гамбия миллий жамоасининг Кот-д`Ивуар томон парвози фожиа билан якунланишига сал қолди...
Салондагилар нафас ололмай, ҳушдан кетишди. Самолёт ҳавога кўтарилгач, Гамбия миллий жамоаси делегациясининг бир қатор вакиллари кислород етишмаслиги ортидан ҳушдан кетишди. 9 дақиқалик парвоздан кейин экипаж самолёт носоз эканлигини тушунди ва уни шошилинч тарзда орқага қайтарди. Баъзи манбаларда ёзилишича, муаммо самолёт ўлчами жуда кичиклигидан келиб чиққан. Гамбия футбол федерацияси эса бу борада аниқ изоҳ бергани йўқ: «Дастлабки текширувларга кўра, салонда босим ва кислород бирдан йўқолган. Парвозни амалга оширувчи компаниянинг техник гуруҳи вазиятни ўрганишда давом этмоқда. Самолёт бортида бўлган барча пассажирлар тирик ва соғ-саломат. Тезкор ечим устида ишлаяпмиз».
Якунда мамлакат президенти вазиятга аралашиб, Ямусукро шаҳрига чартер рейс уюштирди. Аслида гамбияликлар биринчи ўйин манзилига Абиджан орқали боришни режалаштиришганди. Бельгиялик журналист Саша Тавольери ҳамюрти, Гамбия миллий жамоаси бош мураббийи Том Саинтфит билан боғланганида, у воқеликни қисқача тавсифлади: «Қандайдир телбалик! Парвоз яна 30 дақиқа давом этганида, ҳамма ҳаётдан кўз юмарди». Мураббий кейинроқ Nieuwsblad нашри вакиллари билан суҳбатда бироз батафсилроқ гапирди: «Ҳаммамиз ўлишимиз ҳеч гап эмасди. Бирдан ухлаб қолдик, гўё. Жумладан, мен қисқа-қисқа тушларда ҳаётим қандай ўтганини кўрдим. 9 дақиқадан сўнг учувчи қайтишни лозим топди, чунки салон кислород таъминотидан бутунлай узилганди. Баъзи футболчилар самолёт ерга қўнганидан кейингина уйғонишди. Қисқаси, оксид гази билан заҳарланишимизга оз қолди. Агар парвоз ярим соатга чўзилганида, ҳаммамиз ҳаётдан кўз юмардик».
Гамбия термаси АМКга боришдан олдин машғулотларга бойкот эълон қилганди. Ўзи гамбияликларнинг Африка Миллатлар кубогига тайёргарлик кўриш жараёнида бирин-кетин муаммоларга дуч келишди. Дейлик, улар Саудия Арабистонида ташкиллаштирилган турнирга боришлари керак эди. Бунда жамоа Истанбул - Касабланка рейси орқали ортга қайтиш ва кейин Кот-д`Ивуарга йўл олишни режалаштирганди. Бироқ мураккаб йўлнинг сўнгги қисми олдидан жамоа футболчилари самолётга чиқишдан бош тортишди. Уларга қитъа чемпионати финал босқичи йўлланмаси учун бериладиган мукофот пули миқдори ёқмади. Шу тариқа маҳаллий футбол федерацияси билан бонус масаласида тортишувлар бошланди. Бу муаммо ҳал қилинган-қилинмагани ҳақида маълумот йўқ, лекин жамоа тўлиқ таркибда йўлга тушганди. Мана, энди парвоз давомида янги саргузашт...
Бир неча ой ичида иккинчи марта даҳшат... Гамбия миллий жамоаси 10 сентябрь куни Марракеш шаҳрида Африка кубоги саралаш доирасида Конго термасига қарши майдонга тушиши керак эди. 9 сентябрга ўтар кечаси эса Марокашнинг ушбу шаҳри яқинида 6,8 магнитудали зилзила кузатилди. Оқибатда камида 2946 киши ҳаётдан кўз юмди, 5,5 мингдан ортиқ одам турли даражада жароҳатланди. «Аввалига кимдир хонам эшигини тақиллатаётгандек туюлди, - дея воқеани баён этганди мураббий Саинтфит. - Кейин самолёт қулагани ўйладим беихтиёр. Чунки аэропорт яқинидаги меҳмонхонага жойлашгандик. Афсуски, ҳаммаси янада қўрқинчли бўлиб чиқди. Чиндан ҳам, ўта қўрқинчли. Ҳаттоки, девор дарз кетди, шифтдан нималардир тушди. Яқиндагина Туркиядаги кучли зилзилани бошдан кечирган баъзи футболчилар ўзларини қўярга жой тополмадилар. Ғалати ҳолат. Тўғри, биз вазиятни назорат қилиш ва ижобий муҳитни сақлаб қолишга уриняпмиз».
50 ёшли Саинтфит - жаҳонгашта мураббий
Гамбия миллий жамоаси бош мураббийи Том Саинтфит бутун фаолиятида дунё бўйлаб саёҳат қилмоқда. 50 ёшли мутахассис бунга қадар Фарер ороллари, Қатар, Германия, Нидерландия, Финляндия, Намибия, Зимбабве, Иордания, Эфиопия, Нигерия, Танзания, Яман, Малави, ЖАР, Того, Бангладеш, Тринидад ва Тобаго ҳамда Мальтада ишлашга улгурган. Лекин 2018 йилдан буён Гамбия термасини шуғуллантираётган бельгиялик ҳозирги фаолиятини ҳеч қачон унутмаса керак.
А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789