АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Осиё кубоги чорак финал босқичидан ўрин олган Қатар - Ўзбекистон (1:1, 3:2) термалари ўртасидаги ўйиндан сўнг,
мусобақани тарк этган терма жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец матбуот анжуманида қатнашди .
- Ҳаммасини ўзингиз кўрдингиз. Бундай ўйиндан кейин хафсаламиз пир бўлиши турган гап. Футболчилар ўзлари кўрсатган ўйиндан фахрланишлари керак. Яхши ўйин ўтказдик. Пенальтилар серияси эса ҳар доим хавфли бўлади. Биз мусобақани тарк этдик. Бу футбол, мағлубиятни қабул қилишимиз лозим. Ўйин давомида яхши ҳаракат қилгандик. Кутилмаганда гол ўтказиб юбордик. Ҳисобни тенглаштириб олганимиздан кейин Қатар ҳеч қандай вазият ярата олмади. Турнирда ёмон иштирок этмадик.
Мен жамоамизга ортга қайтиб, ҳимояланинг деганим йўқ. Дунёдаги бирор мураббий бундай демайди. Бу футболчиларга боғлиқ. Ўша вазиятдаги футболчиларнинг руҳий ҳолатига боғлиқ. Иккинчи бўлимда кўп прессинг қилдик. Футболчилар ҳам табиийки чарчаб қолишди. Биз дурангдан қониқиб ҳаракат қилдик демаган бўлардим.
Зотан, п енальтилар серияси ҳар доим хавфли бўлган. Машғулотлар жараёнида қандай пенальтини амалга оширмайлик, ҳақиқий ўйинда бари қийинроқ. Чунончи, пенальтилар серияси учун Искандеровни майдонга туширмоқчи эдик, аммо улгурмадик.
Юқорида айтиб ўтдим. Осиё кубогида кўрсатган натижамиздан қониқиш ҳосил қилдим. Биз яхши ўйин кўрсатдик. Шунча жароҳат ва муаммолар билан чорак финал босқичига чиққанимиз мен учун қониқарли натижа ҳисобланади.
Тез орада ЖЧ саралаши. Терма жамоамиз келажагини ишонса бўладиган ёшлар бизда етарли. Улар ўсиб келишмоқда. Ушбу мусобақада ҳам ёш футболчилар яхши ҳаракат қилишди. Март ойида ФИФА кунлари бўлади. Ушбу ўйинларга тайёргарлик кўрамиз. Мусобақадаги иштирокимиз ёмон чиққани йўқ. Мавжуд имкониятлардан яхши натижа қайд этдик деб ўйлайман. Кимдир қониқмаган бўлса, бу уларнинг муаммоси. Масалан, биринчи ўйинда Сурия билан дуранг қайд этганимизда кўпчилик бизни танқид қилди. Ўзбекистонлик журналистлар ёки яна бошқа шахслар Суриядан осон рақиб ясаб қўйишганди. Биз дурангдан қониқмагандик. Сурия терма жамоаси эса Эрон билан қандай ўйин кўрсатганини барча кўрди. Эронликлар фақатгина пенальтилар сериясидагина ғалаба қозона олишди.
Мазкур ма қолани тайёрлашда www . championat . asia сайтидаги материаллардан фойдланилди.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789