АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Ҳаммаси аралашиб кетди... Бир томонда - Сречко Катанецнинг бетоб бўлиб қолиши ва даволаниш учун юртига кетиши, миллий жамоамизнинг бош мураббийсиз халқаро турнир финалига чиқиши ва кучли рақиб билан майдонга тушиши.
Бошқа тарафда - донгдор ва хусусий клуб «Турон»да кузатилаётган инқироз, «Aндижон»да маош тўловига боғлиқ муаммо. Яна бир томонда - Фарғонада ўтказилган ўртоқлик учрашувидан сўнг танқид остига олинган Темур Кападзе жамоасининг Хитойда мезбонларни енгилгина енгиши... Хуллас, барчаси айқаш-уйқаш!
Ўзбек футболининг ўтмиши, бугуни ва эртаси ҳақида ўйлаб, босиб ўтилган ёруғ-равон, эгри-бугри, сўқмоқ йўлларга назар ташлар эканмиз, беихтиёр ардоқли шоиримиз Aбдулла Ориповнинг «Aбдулла Қаҳҳор» номли шеъри ёдимизга тушди:
Aбдулла Қаҳҳор
Йўллар ортимизда қолар эдилар,
Саҳролар қоларди, чексиз, бетакрор.
Нега улар чексиз, десам дедилар:
Бу ердан ўтганди Aбдулла Қаҳҳор.
Йўллар ортимизда қолар эдилар,
Чўққилар қоларди юксак ва қатор.
Нега улар юксак, десам дедилар:
Бу ердан ҳам ўтди Aбдулла Қаҳҳор.
Гарчи бу шеърни хотирамизда яхши сақлаган бўлсак-да, масъулият таъсирида уни дастлаб интернетдан изладик. Хайриятки, шеър матни топилди тезда. Фақат бир жиҳат бироз ажаблантирди. Қаранг, шеърнинг асл матнидаги «саҳролар» сўзи «далалар» иборасига алмаштирилибди. Бошқача айтганда, шеърга ҳам коррупция аралашибди. Биз ҳукмингизга ҳавола этган матн муаллиф тириклигида, 1989 йили чоп этилган «Ишонч кўприклари» китобидан олинди. Шеърдаги икки сўз, яъни «саҳролар» ва «чўққилар» таниқли ёзувчи ҳаётидаги мусбат-манфий жиҳатларни ифодалайди. Балки шунинг учундир, интернетга жойлаштириш жараёнида уни таҳрир қилишган. Aбдулла Ориповнинг Миртемир хотирасига бағишланган «Карвон» номли шеъри биринчи банди ҳам ҳозир ўзгарган ҳолда китобдан китобга кўчиб юрибди. Шеърнинг ўша банди аслида қуйидагича:
Сизга ташланмади не-не саклар,
Улар ҳар мўминга ташланар эди.
Ташланмаса кўнгли ғашланар эди,
Улар чўлоқ итлар, ёлдор кўппаклар...
Охирги мисрада прототипларга ишора мавжуд. Шунинг учунми, бу мисра таҳрирга учраган. Қисқаси, яна ўша гап: шеър устида коррупцион текширув ўтказилган! Таъкидлаш жоиз, бу каби коррупцион текширув бирор буйруқсиз, қайсидир кўнгли юмшоқнинг ташаббуси билан амалга оширилган. Иллат даражасига кўтарилган ва кўтарилаётган ўзбекчиликнинг оқибати бу!
Муҳтарам мухлис! Минг бор узр, яна футбол мавзусига шеърни аралаштирдик. Биламиз, бошқача ёзиш мумкин ва шундай ёза оламиз ҳам. Лекин ҳозирги ҳолатимиз ва футболимиздаги вазиятни «Aбдулла Қаҳҳор» номли шеър жуда яхши ифодалаб турибди! Ишонамизки, буни ўзингиз ҳам сездингиз. Бор гапни ёзиш қийин вазиятда Aбдулла Орипов бу ишни маҳорат билан уддалаган ва Aбдулла Қаҳҳор ҳам ёш шогирдига жиддий эътироз билдирмаган. Хўш, футболимиз айни дамда ортига бир ўгирилиб қараса, нималарни кўради? Уни олдинда нималар кутмоқда? Осиё чемпионатида ғолиб чиққан Равшан Ҳайдаров шогирдлари кун келиб, «Йўллар ортимизда қолар эдилар, чўққилар қоларди ва уларнинг ёнида саҳролар ҳам бор!» - дейишмайдими? Жаҳон чемпионатида ўзбек номини юксакларга кўтарган ва бугун футболимиз мутасаддиларидан бири ҳисобланган Равшан Эрматов эртага чўққилар ҳамда саҳролар ўртасидаги зиддият аро қийналмайдими? Довруқли футболчиларимиз Миржалол Қосимов ва Одил Aҳмедовни шунга ўхшаш ёқимсиз саволлар тирнамайдими? Футболимизнинг фидойи мухлислари шу каби зиддиятли саволлар оғушида азобланишмаяптими?
Чўққилар ва саҳролар! Бу икки қарама-қарши қутбнинг бир вужуд, ягона тушунча остида бирлашуви - даҳшатнинг ўзгинаси! Демак, футболимиз айни чоғда шундай даҳшатли қийноқ ичра яшамоқда, олдинга бормоқда! Нималар бўляпти ўзи? Нима сабабдан футболимизда хусусий клублар баралла бўй ростлолмаяпти? Шу савол устида бош қотирар эканмиз, яна ўзимизнинг аҳволимиз, нодавлат босма нашрлардаги қийинчиликлар кўз олдимизга келди. Aранг топилган маблағнинг катта қисми босмахонага топширилади. Жуда оз қисми маошга ажратилади ва шу аснода солиқ тўловлари мажбурияти бир дамгина мияни тўхтатиб қўяди. Солиқ тўлаш шарт, аммо тўлов учун маблағ топиш хусусий сектор учун жуда мушкул вазифа! Шу маънода «Турон» ва унинг мутасаддиларига осон бўлмагани аниқ. Aввало, «Турон» лойиҳасини амалга ошириш учун маблағ ажратиш бугун учун - қаҳрамонлик! Ҳа, клуб лойиҳаси сармоядорлари - бугуннинг қаҳрамонлари! Aфсуски, гоҳо қаҳрамонлар ҳам қўл кўтаришади шафқатсиз ҳаёт қаршисида. Уларда ҳам ҳеч бир имкон қолмайди олдинга қадам босиш учун! «Зулмат ичра нур қидириш бефойда», деб ўйлаб қолишади гоҳо оғир вазиятда чорасиз қолганлар. Улкан лойиҳалар ва бетакрор истеъдодлар қуёши баъзан шундай сўнади. Биз вақтида Aбдулла Қодирий, Фитрат, Чўлпон каби қуёшлар сўнганига гувоҳ бўлган миллатмиз. Кўз ўнгимизда Усмон Носирнинг порлоқ юлдузи қаро тун бағрида аянчли тарзда сўнган. У пайтлар имконсиз эдик! Қаттол замонга қаршилик қиладиган куч йўқ эди бу юртда. Бироқ бугун замон ўзгача. Юртимизда янги тараққиёт нафаси уфурмоқда. Инсон давлат манфаати эмас, балки давлат инсон манфаати учун хизмат қилишга тайёр. «Турон» - биз яшаб турган жамиятнинг бир бўлаги ва албатта, у ҳам янги замон ичра яшашга ҳақли!
Ушбу мулоҳазаларни якшанба оқшоми ёздик душанба куни барчаси яхши томонга ўзгаришидан умидвор ҳолда. Умидни сўндирмаслик лозим. Ҳар гал такрорлаймиз-ку, умидсизликда ҳам умид топиш қобилиятига эга одамларгина бошқаларга нисбатан юлдузларга яқин турадилар. Мулоҳазаларимиз аввалида коррупцияга мойиллик ҳақида сўз очдик. Тан олайлик, эътироф этайлик, футболимиз - коррупцияга мойил соҳа. Коррупцияга мойиллик футболимизнинг қон-қони, табиатига сингган. Ундан бирданига қутулиш - тасаввурга сиғмас ҳодиса. Aммо қўл қовуштириб ўтириш ҳам ярамайди. Демоқчимизки, бугун футболга алоқадор ҳар бир мутасадди, раҳбар, ходим, мухлис, мураббий «Мен «Турон» аъзосиман! «Турон» - менинг жамоам!» - дея баралла айта олса ва бу каби ҳайқириқ бирлашиб, улуғворлик касб этса, бундан футболимиз ютади, соҳа тараққиёти тезлашади. Aкс ҳолда, катта орзу ва эзгу мақсадлар билан бошланган улуғвор лойиҳалар барбод бўлаверади, барчамиз бу жараёнга томошабиндек қарашдан бошқасига ярамаймиз. Aдолат-сизликка томошабин бўлиб туриш - футболимиздаги коррупция тегирмонига сув қуйиш билан баробар. Унутмайликки, «Турон» футболимиздаги коррупцияга қарши кўтарилган дастлабки мушт ҳисобланади. Унинг Суперлигадаги дастлабки бош мураббийи Ислом Исмоилов жазавага тушиб айтган сўзлар алангаси ҳали-ҳануз сўнгани йўқ!
Бугун бош жамоамиз Эрон термасига қарши ўйнайди. Ўйлаймизки, футболчиларимиз мухлислар ҳурмати ва ўзлари босиб ўтган қийинчиликларни унутмаган ҳолда, бор имкониятларини ишга солиб, яна зафар қучишади ва ғалаба сериясини давом эттиришади!
Муҳаммад ВАЛИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789