АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Санкт-Петербургнинг «Зенит» клуби бош скаути Константин Шипулин «СЭ» нашрига берган интервьюсида ҳамкасбимизнинг турли мавзулар бўйича саволларига жавоб берди.
- Авваллари «Зенит» бош скаути сифатида интервью бермагансиз. Хўш, бу соҳага қандай кириб келгансиз?
- Техник маълумотим бор, Санкт-Петербург давлат электротехника университетини тамомлаганман. «Зенит»дан олдин уч йил Москвада, спорт статистикаси ва таҳлиллари билан боғлиқ таниқли компанияда ишладим. У ерда лойиҳа менежери эдим. Шунчаки, пойтахтга бордим, танловдан ўтдим ва қолдим.
- Нима учун айнан футбол?
- Қизиқишим отамдан мерос. У билан «Петровский»га илк саёҳатимни яхши эслайман: Россия чемпионати-1998нинг 1-турида «Зенит» «Спартак»ни қабул қилган ва биз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонгандик, ҳатто гол муаллифларини ҳам эслайман: Цимбаларь, Герасимец ва Куртиян. Ўша пайт кураш билан фаол шуғулланардим, ўйинга ҳам қўлим синган ҳолда, гипсда борганман. Футболни ҳаваскор даражада ўйнаганман, болалигимда спорт мактабида ўқиганман, лекин жараённинг моҳиятига кириш ҳар доим қизиқроқ эди.
- Андре Виллаш-Боаш, Мирча Луческу ва Сергей Семак қўл остида ишлагансиз. Скаут учун бунинг аҳамияти борми?
- Оддий скаут учун, йўқ. Унинг вазифаси - иложи борича видеоларни ва жонли ўйинларни томоша қилиш, кўрганларини тизимлаштириш ва менежерга керакли материални ўз вақтида кўрсатишдир.
- Сиздан олдинги бош скаут Антон Евменов 2016 йилда «Лестер» клуби ва Туркия термаси ҳимоячиси Чаглар Суюнжуни ўрганганини айтди. Ўша пайтлар жамоа яна қайси таниқли футболчиларни шу тариқа кузатган?
- Чаглар жуда кўп юқори савиядаги ёш футболчилар етишиб чиққан «Алтинорда» клубида ўйнаган. Аммо турли сабабларга кўра, бу трансфердан воз кечишга тўғри келди. Ўша даврдан 2017 йилгача парагвайлик ярим ҳимоячи Мигель Альмирон «Зенит»га ўтиши мумкин эди. Бунинг устида катта ишлар қилинди, лекин негадир ўхшамади. Ҳаким Зиешни «ўнлик» позициясига кўриб чиқдик, ўшанда у «Твенте»да эди. 2017 йилда Эквадорда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Жанубий Америка чемпионатида бир гуруҳ ўйинчиларни жонли кузатдим: Ришарлисон (ҳозирги «Эвертон», Бразилия терма жамоаси), Дуглас Луис («Астон Вилла», Бразилия), Кайо Энрике («Монако», Бразилия), Лаутаро Мартинес («Интер», Аргентина), Матиас Винья («Рома», Уругвай), Хуан Фойт («Вильярреал», Аргентина), Матиас Сарачо («Атлетико Минейро», Аргентина) ва Гильерме Арана («Атлетико Минейро», Бразилия).
- Раҳбариятга уларни таклиф қилдингизми?
- Бу футболчилар қисқа рўйхатга киритилган, лекин «Мана шуни олиб кетайлик», демагандим. Ўйинчиларни ҳамма позицияларда кўриб чиқамиз.
- «Зенит» Клаудиньони қандай топган?
- У Бразилия чемпионатининг энг ёрқин футболчиларидан бири саналарди. Трансфер вақтида Клаудиньо аллақачон қийин йўлни босиб ўтганди: «Ред Булл Брагантино» билан «В» сериядан юқорига кўтарилди. Меҳнаткаш, истеъдод мақомларига унчалик топ бўлмаган клубларда эришди. Бу омилларнинг барчаси унинг фойдасига ишлади.
- Влашичнинг номзоди кўп ойлар давомида муҳокама қилинди.
- Мантиқий жиҳатдан энг тўғри вариант - Влашични рўйхатга киритиш. Чунки бу РПЛда ўз позициясида катта фарқ билан ажралиб турган сифатли футболчи. Яна бир нарса, бизда бошқа номзодлар ҳам бор эди. Аммо қиммат футболчи ҳақида гап кетганда, уни РПЛдан эканлиги учун эмас, балки энг зўр бўлгани учун сотиб олиш керак.
- Янги трансфер - Юри Алберто. У илк марта қачон эътиборингизга тушган?
- Ҳозир Дортмунднинг «Боруссия»сида ўйнаётган Рейниерни ҳисобга олмаганда, Юри Алберто 2020 йилги Бразилия олимпия термасининг энг ёш футболчиси бўлди. Албатта, ўша жамоанинг барча футболчиларини кузатиб бордим, унга эътибор бермай бўлмасди. У бироз Клаудиньога ўхшайди: юксалиш ва пасайишларни бошдан кечирган, аммо «Сантос»дан «Интернасионал»га ўтгандан сўнг, Юри ўсишни бошлади. Айнан ўша пайт биз Албертони яқиндан кузатиб бордик ва у аста-секин ўзини «Интер»нинг асосий ҳужумчиси сифатида кўрсата бошлади.
- Габигол, Кабрал кабилар нега ўтишмади?
- Габигол яхши футболчи, аммо шу билан бирга кайфият ўйинчиси ҳамдир. Индивидуал маҳорат борасида унга ҳеч қандай савол йўқ, лекин «Фламенго» унга қандай талаблар қўйганини тахминан тушунаман. Кабрал ҳам яхши футболчи, Конференциялар лигасида энг яхши тўпурар, аммо «Базель» гуруҳда «Қайрат», «Қорабоғ» ва «Омония» каби аутсайдерлар билан ўйнади ва Швейцария чемпионатидаги ўйинларнинг ярми энг юқори даражадаги қаршиликка эга эмасди. Албатта, Кабралнинг классик форвард эканлигини тушунишимиз керак. Улар Дзюба билан биргаликда қандай кўринишга эга бўлишлари ҳақида жуда яхши тасаввурга эга эмасман. Нафақат марказий форвард, балки бизга гол берадиган ҳужумчини қидирдик. Умуман олганда, Азмунга ўринбосар излагандик.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789