Ўзбекистон термаси мезбон Туркияга мағлуб бўлиб, финалга чиқа олмади

Ўзбекистон термаси мезбон Туркияга мағлуб бўлиб, финалга чиқа олмади

Хабарингиз бор, кеча Туркиянинг Истанбул шаҳрида ногирон-ампутантлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финал баҳслари ўтказилди.

«Бешиктош» клубининг уй стадионида бўлиб ўтган мазкур ўйинда  вакилларимиз Туркияга қарши майдонга тушишиб, учрашувнинг 1-дақиқасида киритилган ягона гол эвазига мезбонларга мағлуб бўлишди. Айтганча, улар  Европанинг амалдаги чемпиони саналишади.

Шундай қилиб, 5 карра Жаҳон чемпиони ҳисобланган Ўзбекистон 3-ўрин учун баҳсда Гаитига қарши майдонга тушса, Туркия финалда Африканинг яна бир вакили Анголага қарши (9 октябрь) бош соврин учун курашадиган бўлди.
7 октябрь
Ампутантлар ўртасидаги ЖЧ-2022. Яримфинал.
ТУРКИЯ - ЎЗБЕКИСТОН - 1:0