Аморим - 6-қимматбаҳо мураббий!
Португалиялик Рубен Аморим 11 ноябрь куни «МЮ»ни илк марта бош мураббий сифатида майдонга бошлаб тушди
«Севинч» мамлакатимиз аёллар футболида жуда катта ўрин тутиши сир эмас.
Тушунарлики, Қарши клубининг муваффақиятлари ортида катта ва аҳил штабнинг тизимли иши бор. Яқинда махсус мухбиримиз «Севинч»да таниқли мутахассис Владислав Ханга яқиндан кўмаклашаётган ёрдамчи мураббий Козим Валиевни суҳбатга чорлаб, жамоа ниманинг ҳисобига барқарор одимлаётганига қизиқди.
- «Севинч» жорий мавсум ҳам чемпионатда яққол етакчилик қилмоқда: 11та турда 33 очко, голлар нисбати 83:2. Бу ҳолатни қандай изоҳлардингиз: жамоангиз рақиблардан чиндан ҳам, бир бош устунми ёки барчаси шунчаки, вазият тақозоси...?
- Очиғи, бу саволга жавоб беришим бироз ноқулай. Рақибларга ҳурмат сақлаган ҳолда, айтаман: таркиб нуқтаи назаридан ўтган мавсум ҳам кучли эдик. Бу йил эса янги футболчилар ҳисобига янада кучайдик, менимча. Ҳарқалай, жамоадан кетганлар ўрнини муносиб ижрочилар билан тўлдирдик. Дейлик, терма жамоага номзод қизларни ўз сафимизга қўшиб олдик. Жумладан, «Бунёд-кор-W» етакчиларидан Людмила Карачик, Азиза Норбоева ва Умида Зоирова билан шартнома туздик. Қолаверса, «Сўғдиёна-W» сардори Холида Дадабоева ҳам таркибимизни тўлдирди. Шунинг баробарида АГМК-W клубидан ёш ва иқтидорли қизларни таклиф этдик. Қисқаси, кучли селекция ишлари натижасида асосий таркибга кириш учун рақобат анча кучайди. Бу ҳолат қизларни катта иштиёқ билан ишлашга ундаётгани тайин. Эҳтимолки, рақибларимизда таркиб борасида аксинча ҳолат кузатилгандир. Лекин катта гапириш ярамайди. Мавсумнинг катта қисми ҳали олдинда. Албатта, бизни оғир ва жиддий ўйинлар кутмоқда. Шундай экан, ҳозирдан хотиржамликка берилиш ярамайди, бунга асос ҳам йўқ. Лекин жамоада ишонч ҳисса жуда юқори. «Севинч»нинг барқарор ўйинлари клуб учун яратилган шарт-шароитларга ҳам боғлиқ, албатта. Ҳозирда эътибор янада кучайган. Ўз ўзнида жамоа раҳбари Шуҳрат Аслановга доимий эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорчилик изҳор этишим керак.
- «Севинч» олдига жорий мавсум ҳам юқори мақсад-вазифалар қўйилгани ўз-ўзидан тушунарли. Қизиқ, қайси марра энг асосийси ҳисобланади?
- Ҳа, жамоамиз ҳамиша энг юксак чўққиларга интилади ўз-ўзидан. Жорий мавсум мамлакат чемпионати ва кубогидан ташқари, Осиё Чемпионлар Лигасида ҳам қатнашамиз. Табиийки, халқаро майдонда ҳам чемпионлик учун курашамиз. Қай бири муҳимроқ? ОЧЛ бошқа даража, барибир. Лекин «Севинч» ўзи иштирок этадиган ҳар бир турнирга жиддий ёндашади. Зеро, дейлик, чемпионат ёки кубок турниридаги омадсизлик умумий картинани бузиб қўйиши ҳеч гап эмас.
- «Севинч» барча ёш тоифасидаги Ўзбекистон аёллар ва қизлар терма жамоаларига футболчи етказиб берадиган асосий клуб ҳисобланади. Шундай экан, терма жамоалар йиғини ёки халқаро турнирлар вақти муҳим футболчилардан фойдаланолмайсизлар. Оптимал таркибсиз қийналиб қолмайсизларми, умуман, терма жамоалар тайёргарлиги клуб режаларига қай даражада таъсир кўрсатади?
- Ўринли савол. Албатта, клубимизнинг кўплаб қизлари турли ёш тоифасидаги терма жамоаларга номзод эканликлари ва тез-тез йиғинларга жалб этилишлари режаларимизга озми-кўп таъсир ўтказмай қолмайди. Лекин бу ҳолат мавсум бошидаёқ ҳисобга олинган. Фақат шу ўринда терма жамоалар мураббийларига бир илтимос бор: бизни йиғинлар режаси ва кимларни чақиришлари ҳақида вақтлироқ огоҳлантириб қўйишса, бас. Бу нафақат «Севинч», балки бошқа клубларнинг ҳам режа тузишида жуда муҳим.
- Мураббийлик фаолияти бўйича келажак режаларингиз қандай?
- Ҳар доим олдимга максимал марраларни қўйишга одатланганман. Тўғриси, аёллар футболидаги фаолиятим тасодифан бошланди. Аввалига академияда ишлаб, айни пайт «Сурхон»ни бошқараётган Сергей Арслоновдан кўп нарса ўргандим. Лекин «Пахтакор»даги фаолиятим узоққа чўзилмади. «Пахтакор»да ишлаганимда, машғулотларга Маҳлиё Сариқова қўшилиб турарди. «Севинч»га келишимга айнан Маҳлиё сабабчи бўлди. Яъни клуб унинг тавсияси билан мени таклиф қилди. Насиб экан, ҳозирда аёллар футболида тажриба оширяпман. Келажакда эса яна эркаклар жамоасида фаолият олиб бориш режаси йўқ эмас.
- Футбол мухлисларига айтар сўзингиз...
- Биламизки, мамлакатимизда водийлик ва албатта, қашқадарёлик мухлисларга етадигани йўқ. «Насаф»нинг бош мураббий Рўзиқул Бердиев қўл остида йилдан-йилга ривожланаётганида мухлисларнинг ҳам катта ҳиссалари бор. Тўғри, жамоа ўйинида бироз пасайиш сезилса, дарҳол кескин танқидлар бошланади. Мухлислардан жамоани айнан қийин паллаларда фаолроқ қўллаб-қувватлашларини сўрардим. Футбол мухлислар билан гўзал. Шундай экан, улар севимли жамоаларини олға бошлашдан асло чарчашмасин.
Самандар АРАБОВ суҳбатлашди
Португалиялик Рубен Аморим 11 ноябрь куни «МЮ»ни илк марта бош мураббий сифатида майдонга бошлаб тушди
«Эль-Гладиадор» лақаби билан танилган Саломон Рондон Венесуэла миллий жамоаси билан ЖЧ-2026 саралашидан муваффақиятни ўтиб, мамлакат футболи тарихига киришдан умидвор
АПЛ ТАРИХИ (ОХИРГИ 29 МАВСУМ)ДА ҚАЙСИ КЛУБЛАР ҚУЙИГА КЎПРОҚ ТУШГАН?
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789