АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
РОНАЛД КУМАН ВА ХАВИНИНГ «БАРСЕЛОНА»ГА МЕРОСИ
Роналд Куман ва Хави «Барселона»да кўзланган манзилга етиб боролмадилар, лекин улар Каталония клубида салмоқли мерос қолдирдилар бирин-кетин. Бошқача айтганда, «Барса»нинг икки афсонаси бош мураббий ролидаги даврида жами 400 миллион евролик ёш юлдузларни кашф этди.
«Барселона» бир неча йиллардан буён қайта шаклланиш жараёнини якунига етказолмаяпти. Чунончи, Каталония гранди сурункали молиявий муаммолар билан яшамоқда. Шунга қарамай, совринларни ҳам қўлга киритмоқда, барибир. Тўғри, ҳар мавсум эмас. Хуллас, таркибни ёшартиргани «Барселона» учун сўнгги йиллардаги асосий муваффақият бўлиб турибди.
Педри, Гави, Алехандро Бальде, Ламин Ямал, Пау Кубарси ва Фермин Лопес - булар «Барса» таркибига ёпирилиб кирган асосий иқтидорлар. Қолаверса, навбатини кутаётган йигитлар ҳам бор: Эктор Форт, Игнасио Пена, Марк Касадо. Ҳозирда ушбу йигитларнинг трансфери умумий ҳисобда 400 миллион евродан ошади. Уларни эса айнан Роналд Куман ва Хави катта даврага бошлашди. Ҳар икки менежер иш жараёнида етарлича танқидга учрагани бор гап. Лекин бугуннинг ҳақиқати шуки, Куман ва Хави клубга муносиб мерос қолдиришди.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789