Интернет оламини «Реал» футболкаларидаги икки йигит сурати қоплади. Агар диққат билан қарамасангиз, адашиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Йигитлардан бири бразилиялик Винисиус Жуниор, иккинчиси англиялик Жуд Беллингемга ўхшаш. Чинакам қиёфадошлар.
Кўринишидан, Винисиус ва Беллингемнинг қиёфадошлари «Реал» етакчиларига ҳар томонлама ўхшашга уринишади. Яъни улар бразилиялик ва англиялик футболчи хатти-ҳаракатини ҳам ўзлаштиришаётгандек. Ўзи бунақаси одатий ҳолга айланмоқда. Мисол учун, Криштиану Роналду қиёфадошларидан бири унинг ҳар бир ҳаракатини кўчириши билан машҳурлашган. У, жумладан, ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Кришнинг голни нишонлаш услуби нусхасини кўрсатиш аснода етарлича обуначи тўплаган.
А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади