Футзал. Термамиз яна Японияга аламли тарзда мағлуб бўлди

Футзал. Термамиз яна Японияга аламли тарзда мағлуб бўлди

Хабарингиз бор, кеча футзалчиларимиз испаниялик мураббий Хосе Венансио Лопес қўл остидаги иккинчи ўйинни ҳам Японияга қарши ўтказди.

Вакилларимизга бир қатор етакчилар ёрдам бера олмаган ушбу ўртоқлик учрашуви  муросасиз кечди. 
Мини футболчиларимиз ирорда кўрсатиб ўйин давомида 1:3 ҳисобини 3:3га айлантира олишди, аммо 38-дақиқада японлар ғалаба голини киритишди. Шунингдек, мазку ўйин якунига 15 сония қолганда эса Илҳом Ҳамроев пеналтьидан фойдалана олмади. 
Шундай қилиб, жамоамиз икки кун ичидаги иккинчи ўртоқлик ўйинида ҳам аламли мағлубиятни тан олди. 
Эслатиб тамиз, кечаги баҳсда 0:2 ҳисобида ютқазган эдик..

Ўртоқлик ўйини. Тошкент. 23 ноябр

ЎЗБЕКИСТОН – ЯПОНИЯ – 3:4

Голлар: Жамшид Раҳматуллаев 5ʼ, Элбек Тўлқинов 26ʼ, Илҳомжон Ҳамроев 36ʼ – Такуми Нагасака 5ʼ, 6ʼ, Сора Каназава 15ʼ, Юто Тутсуми 38ʼ

Ноаниқ пеналти: Ҳамроев, 39.

Ўзбекистон: 16.Аббос Ўлмасбеков, 4. Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳомжон Ҳамроев, 9.Элбек Тўлқинов, 10.Абдулла Солиҳов.

Захира: 1.Равшан Элибоев, 3.Машраб Одилов, 5.Фазлиддин Ботиров, 8.Равшан Исматуллаев 11.Акбар Усмонов 13.Меҳрож Худойбердиев, 14.Жамшид Раҳматуллаев, 17.Асли Муҳаммадиев, 19.Акмал Элмуродов.