РПЛ. 16-тур: «Ростов» нохуш анъанани бузди
«Ростов» 2020 йилдан буён ЦСКАни илк марта енгди.
Ўзбекистон миллий жамоасининг ФИФА кунлари доирасида ноябрь ойида ўтадиган ўртоқлик учрашувидаги рақиби номи маълум бўлди.
ЎФА хабарига кўра, Тошкентдаги йиғин доирасида Сречко Катанец шогирдлари Қозоғистон миллий жамоасига қарши халқаро ўртоқлик ўйинида иштирок этади. Учрашув 16 ноябрь куни соат 18:00 да «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
«Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган миллий жамоамиз учун сўнгги пайтларда ЎФA томонидан кучли спаринг-шериклар танлаб келинмоқда. Қўшниларимиз Европа Миллатлар лигасида муваффақиятли қатнашиб, «В» лига йўлланмасини қўлга киритишди. Минтақамиздаги энг кучли жамоалар баҳси, ўзига хос дерби футбол мухлислари томонидан узоқ кутилган ва катта қизиқиш уйғотадиган воқеага айланиши шубҳасиз», - дейилади ЎФА хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Қозоғистон миллий жамоаси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказишдан воз кечган эди. Ўшанда қозоғистонликлар устози, чехиялик мутахассис Михал Билек УЕФА аъзосининг Осиё жамоалари билан ўртоқлик ўйинини ўтказишида маъно йўқлигини айтган ва баҳснинг бекор қилинишига эришгани айтилганди.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон ва Қозоғистон миллий жамоалари сўнгги марта 2007 йилда, Чимкент шаҳрида ўтказилган «Алма-ТВ Кубоги» доирасида тўқнаш келишган ва ҳакамлик можароси билан ўтган ўйин 1:1 ҳисобида якунланган эди. Ўзбекистон миллий жамоаси ўз тарихида Қозоғистон билан 6 марта ўйнаган ва 2 марта ғалаба қозониб, 1 марта ютқазган. 3та баҳс дуранг натижа билан якунланган.
«Ростов» 2020 йилдан буён ЦСКАни илк марта енгди.
«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду футбол тарихида 200та жамоа дарвозасини нишонга олган биринчи футболчи бўлди. Умуман, португалияликнинг профессионал фаолиятидаги жами голлари сони 911тага етди.
Матвей Сафонов «ПСЖ» сафидаги 5та ўйиндан 3тасини «қуруқ» якунлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789