Ла Лига, 11-тур: «Реал» учун «Барса» дан кутилмаган қақшатғич зарба ва...

Ла Лига, 11-тур: «Реал» учун «Барса» дан кутилмаган қақшатғич зарба ва...

Олдин хабар берганимиздек, кеча ярим тунда Мадридда навбатдаги Эл класико ўйини бўлиб ўтди.

Мавсумнинг энг муҳим ўйинларидан бирида пешқадам  «Барселона» Мадридда «Реал»ни "маҳв" қилди. Учрашувнинг 1-бўлими тенгкурашлар остида ўтган бўлса-да, тайм Килиан Мбаппенинг кетма-кет вазиятлардан фойдалана олмагани ва унинг голи  (8 марта) офсайд сабабли бекор қилингани билан ёдда қолди.

Иккинчи тамймда эса мезбонлар жарима майдонида "эркин" қолган Левандовски хавфли вазиятлардан унумли фойдаланиб  икки дақиқа ичида дубл қайд этди. Ўйин якунигача эса Ямал ва Рафиня Лунин дарвозасига навбатдаги голларни киритиб, Мадридда йирик ғалабани расмийлаштиришди – 4:0.  Айтганча Ламин Ямал "класико" тарихида гол киритган энг ёш (17 йил 104 кун) футболчи мақомини ҳам олди.
Бир сўз билан айтганда Перес ва Дон Ачелотти жаноблари ёш, навқирон Каталония жамоасидан кутилмаган қақшатғич зарба қабул қилиб олишди.

Шундай қилиб, «Барса» 30 очко билан пешқадамликни давом эттирмоқда. «Реал» эса асосий рақибидан 6 очко ортда қолиб, 24 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Ла Лига. 11-тур

РЕАЛ МАДРИД – БАРСЕЛОНА 0:4 (0:0)
Мадрид. Стадион "Сантьяго Бернабеу". 78192 тамошабин

Голлар: 0:1 – 54 Левандовски, 0:2 – 56 Левандовски, 0:3 – 77 Ямал, 0:4 – 84 Рафиня.

Реал Мадрид – Лунин, Менди, Рюдигер, Милитао, Васкес, Камавинга (Браим Диас, 77), Тчуамени (Модрич, 63), Вальверде, Беллингҳем, Винисиус Жуниор, Мбаппе.

Барселона – Пеня, Бальде, Мартинес, Кубарси, Кунде, Педри, Касадо (Ольмо, 65), Лопес (де Йонг, 46), Рафиня, Ямал, Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Касадо (44), Кунде (69), Мартинес (75), Винисиус Жуниор (80), Пенья (82).