Заир-Эмери «ПСЖ» тарихига кирди

Заир-Эмери «ПСЖ» тарихига кирди

«ПСЖ» ярим ҳимоячиси Уоррен Заир-Эмери клуб рекордини янгилади.

Ёш футболчи «Ренн»га қарши меҳмондаги ўйин (1:0)да парижликларнинг асосий таркибидан жой олди ва 72 дақиқа ўйнади. Opta портали хабарига кўра, Заир-Эмери Франция чемпионатида «ПСЖ» сафида асосий таркибида ўйинни бошлаган энг ёш футболчига айланди. Ҳозирда ярим ҳимоячи 16 ёшу 313 кунлик. Уоррен Заир-Эмери жорий мавсум Лига 1да 6та ва Чемпионлар лигасида бир марта майдонга тушди, аммо барча учрашувларда Кристоф Галтье уни захирадан майдонга туширди. Франциялик футболчи 2022 йилнинг ёзида «ПСЖ» асосий жамоаси сафига қўшилганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.