Ла Лига. "Барселона"да яна ғалаба "Атлетико" ҳам уч окчко эгаси

Ла Лига. "Барселона"да яна ғалаба "Атлетико" ҳам уч окчко эгаси

Ла Лига 12-тури доирасида ўтказилган «Атлетико» - «Лас-Палмас» баҳсида майдон эгалари ишончли ҳисобда ғалаба қозонишди.

Учрашувнинг 37-дақиқасида бош мураббий Диего Симеоненинг ўғли Жулиано Симеоне Ла Лигадаги дебют голини уриб, ҳисобни очди – 1:0. 21 ёшли форвард ҳозиргача Ла Лигада 10та ўйинда майдонга тушганди. Иккинчи бўлимда эса Серлот гол уриб, жамоасининг ишончли ғалабасига ҳисса қўшди – 2:0. «Атлетико» бу ғалаба эвазига 23 очко билан ҳозирча 3-ўринга кўтарилди. Ла Лига. 12-тур Атлетико – Лас-Палмас 2:0 Голлар: 1:0 – 37 Симеоне, 2:0 – 83 Серлот. Атлетико – Облак, Галан (Рейнилду, 84), Лангле, Хименес, Молина, Лино (Галлахер, 46), Барриос (Де Поль, 46), Коке, Симеоне (Витцель, 84), Альварес (Корреа, 65), Гризманн (Серлот, 65). Лас-Пальмас – Силлессен (Хоркаш, 60), Муньос, Маккенна, Суарес (Мармоль, 81), Вити, Кампанья (Хави Муньос, 64), Эссугу, Родригес (Фустер, 87), Молейро, Фабиу Силва (Мата, 87), Сандро Рамирес (Макберни, 64). Шунингдек, тур доирасидан ўрин олган навбатдаги беллашувда "Барселона" "Эспаньол"ни ўз майдонида қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда Ольмо дубль қилган бўлса, Рафинья битта гол уришга муваффақ бўлди. Пуадо эса жавоб қайтарди. Шу тариқа, Флик шогирдлари турнир жадвалида 33 очко билан пешқадам бўлиб турибди. "Барселона" — "Эспаньол" 3:1 Голлар: 1:0 – 12 Ольмо, 2:0 – 23 Рафинья, 3:0 – 31 Ольмо, 3:1 – 63 Пуадо. "Барселона": Пенья, Бальде, Мартинес, Кубарси, Форт (Кунде, 78), Педри (Гави, 85), Касадо (де Йонг, 56), Ольмо (Лопес, 56), Рафинья (Фати, 85), Ямаль, Левандовски. "Эспаньол": Гарсия, Ромеро (Оливан, 78), Кабрера, Кумбула (Сержи Гомес, 40), Эль-Хилали (Унювар, 78), Бауса (Смит, 62), Каррерас, Техеро, Агуадо (Шеддира, 62), Крал, Пуадо. Огоҳлантириш: Каррерас (11), Бауса (54), Гонсалес (74), Шеддира (81).

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.