АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Леон Горецка «Бавария»да 4,5 йиллик фаолиятида клубнинг асосий футболчилари қаторига кирди
27 ёшли ярим ҳимоячи мавсумнинг иккинчи ярмига янада катта иштиёқ билан қарамоқда. Леон буни ўз интервьюсида очиқ-ойдин баён этди. У яна Арьен Роббен ва Франк Рибери билан тренажёр залида олиб борилган мотивацион машғулотлар фойдаси ҳақида гапирди, Мюнхен клубида ҳам футболчи, ҳам шахс сифатида камолотга эришганини таъкидлади.
- Келинг, аввало, ортга бир назар ташлайлик. ЖЧ-2022даги омадсизлик унутилдими?
- Табиийки, бунинг учун маълум вақт керак эди. Таътил вақти атрофимдаги инсонлар ёрдами билан ушбу ёқимсиз босқични енгиб ўтдим, менимча. Ҳар ҳолда, шахсан ўзим учун ЖЧ-2022 бўлимини ёпдим.
- Умуман, таътил қандай ўтди?
- Рождествони Бохумдаги уйимизда нишонладик. Шундан сўнг қордан завқ олиш учун Австрияга бордим. Қишки таътилда телефонни камдан-кам ҳолда ўзим билан олиб юраман.
- Футболдан ташқари яна нималар билан шуғулланишни ёқтирасиз?
- Бохумдаги дўстларим даврасида бўлишим жуда муҳим. Учрашишга имконият туғилса, бундан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан. Чунки масофа туфайли қадрдонлар билан кам кўришаман. Хуллас, кечки таом учун қаердадир тўпланамиз. Шунингдек, таътилда спортнинг деярли барча турлари билан оз-моз шуғулланишим мумкин.
- Охирги йилларда жисмонан анча ўсганингиз ҳақида кўп гапиришяпти. «Бавария» сафига қўшилганингиздан буён ўйин услубингиз нечоғли ўзгарди?
- «Шальке»да асосий футболчилар гуруҳида эдим, «Бавария»га келгач, ўзимни ўнглаб олишга маълум вақт сарфладим. Бинобарин, бундай катта клубда барчасини бир кечада бажариш имконсиз. Ўйнашни хоҳласангиз, доимий равишда ривожланишингиз шарт. «Бавария» шуниси билан «Шальке»дан фарқланади. Услубга келсак, «Бавария»да тўп билан кўпроқ муомала қилиш талаб этилади. Тўп сиздами, ўйинга қандайдир креативлик қўшишингиз шарт. Шунинг баробарида тўпсиз ҳаракатдаги вазифалар доираси ҳам анча кенг. Айниқса, марказий ҳудуд вакиллари ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам фаоллик кўрсатишлари керак.
- «Бавария» ўзига хос менталитетга эга клуб саналади. Хўш, сўнгги йилларда характерингиз қанчалик мукаммаллашди?
- Ҳа, ортда қолган 4,5 йилнинг бу борадаги таъсири ҳам анча катта. Бемалол айтишим мумкин, ҳам футболчи, ҳам шахс сифатида камолотга эришдим. Дейлик, «Шальке»да ўйнаган вақт уйда яшардим. Мюнхенда ҳам шундай, фақат сал бошқача. «Бавария»га келганимда, Франк Рибери ва Арьен Роббен каби афсоналар таркибда эдилар - клуб тарихида энг кўп соврин ютган футболчилар. Уларнинг шунча муваффақиятга қарамай, ҳар куни залда ҳам, майдонда ҳам бор кучларини ишга солишларию, машғулотлар бошланишидан олдин терга ботишларини кўриб, тегишли хулосалар чиқардим. Бунақасини кўрганингиздан кейин беихтиёр шу муҳитга қўшилиб кетасиз. Бу - ўзгача мотивация. Қисқаси, биринчи йилдан шу «Миа-сан-миа»ни ўзимга сингдирдим ва буни ҳали кўп давом эттирмоқчиман.
- Ўтган мавсумдан нечоғли қониқдингиз?
- Футболда натижадан қатъий назар, ўйин ривожидан қониқиш муҳим. Бизда қийинроқ давр кузатилди, муҳими, ўйинимиз туфайли ундан чиқиб кетиш йўлида курашдик. Мана, ҳозир барча мусобақаларда яхши кўриняпмиз. Энди тўхтаган жойдан давом эттиришимиз ва машғулот пайтидаёқ «баварияча» автоматик ҳолатга қайтишимиз зарур. Мавсумнинг иккинчи ярми бошланишидан олдинги асосий вазифамиз - шу.
- Жамоа структураси ва руҳиятини қандай тавсифлаган бўлардингиз?
- Жаҳон чемпионатидан олдинги ҳафталар ўта ёрқин ўтди, яхлит куч сифатида ўйнадик. Шунингдек, майдондан ташқаридаги муҳит ҳам ажойиб эди. Умуман, жамоада кайфият жуда зўр. Умид қиламанки, барчасини яна майдонга олиб чиқа оламиз.
- Деярли 2 ойлик танаффусдан кейин олдинги ритмга тушиб олиш қийин эмасми?
- Йиғинда астойдил ишлаяпмиз. Эрталаб соат 7:30да кроссовкаларни киямиз. Аслида бунга анча олдин одатланганмиз. Чунки мавсумнинг иккинчи ярмида миссияни сифатли якунлаш учун пойдевор яратиш керак.
- Назорат ўйинлари ёқдими? Буларда одатий ритмга қайтиш аломатлари сезилдими?
- Футболчи ҳамиша ўйнашни афзал кўради - бу ўз-ўзидан тайин. Лекин тайёргарлик жараёнида бошқа масалалар муҳимроқ. Дейлик, охирги йилларда ҳар мавсумдан кейин тикланиш ва янгисига ҳозирланиш учун вақт етарли бўлмади. Энди эса нафас ростлаб олишга имконият туғилди. Бу айни муддао бўлди, менимча.
- Катта футболга Лейпцигдаги катта ўйин билан қайтяпсизлар...
- Бироз ҳаяжон йўқ эмас. Кўксимга «Бавария» нишонини тақиб, яна голлар уришга шайланиш нақадар ёқимли.
- «Бавария» - Бундеслига турнир жадвали пешқадами. Кетма-кет 5-чемпионликка иштиёқ қандай?
- Энг ёқимлиси - мавсум якунида кубок билан туриш ва ҳар йили бизни чўққидан туширишга ҳаракат қилишларини билиш. Албатта, чемпионлик - бу мутлақ мақсадимиз. Эҳтимол, кўпчилик «Бавария» сериясидан зериккандир, лекин ўзимиз ғалабадан бошқасини тан олмаймиз. Бу борадаги мотивациямизни ҳеч ким ва ҳеч нарса ўзгартиролмайди.
- Жамоангизни ЧЛ 1|8 финалида «ПСЖ» кутмоқда. Ушбу оғир ўйинлардан нима кутяпсиз?
- «Париж» - еврофутболдаги энг жиддий рақиблардан бири, индивидуал томондан кучли футболчилар кўп. Ўзи ЧЛ шундай ўйинлар учун мўлжалланган. Ҳеч кимдан яширинишимиз шарт эмас ва дуэлни интиқлик билан кутамиз.
- 2023 йилнинг ёзида жорий мавсумга қониқиш ҳисси билан қарашингиз учун кейинги бир неча ой давомида нималар рўй бериши керак?
- Ўйлайманки, ўтган йилдагидан кўпроқ соврин ютсак, бас.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789