Левагол туфайли 7 жамоадан қарздорлик...

Левагол туфайли 7 жамоадан қарздорлик...

«Барселона» Роберт Левандовскини трансфер қилганидан бери польшалик ҳужумчининг аввалги жамоалари олиши керак бўлган улушларни тўламай келаётгани маълум бўлди.

Sport.es сайтининг маълум қилишича, каталонияликлар айни пайтда «Бавария»дан 10,4 миллион евро қарз бўлиб турибди. Бундан ташқари, «Барселона» белгиланган тартибда «Боруссия Дортмунд»га 78 минг, «Легия»га 50 минг, «Лех»га 119 минг, «Дельта»га 33 минг, «Знич»га 113 минг ва «МКС» жамоасига 169 минг евро тўлаб бериши керак. 36 ёшли Роберт Левандовски «Барселона»га 2022 йилнинг ёзида 45 миллион евро эвазига трансфер қилинган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ярмигача давом этади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.