Заньоло трансферга қўйилди

Заньоло трансферга қўйилди

«Рома» ёзда ярим ҳимоячи Николо Заньоло билан хайрлашмоқчи, деб хабар беради Sky Sports Italia.

22 ёшли футболчи трансферга қўйилди. Футболчининг ўзи «Ювентус» ёки «Милан»га ўтишни хоҳлайди, аммо «Рома» унинг хорижга кетишини афзал кўради. Тахминларга кўра, италияликнинг трансфери «бўрилар»га 55 миллион еврога яқин даромад келтириши мумкин. Заньолонинг ўзи «А» Серияни тарк этишни истамаяпти, гарчи унга АПЛ клублари қизиқиш билдираётган бўлса ҳам. Ўтган мавсумда Николо «Рома» сафида барча мусобақаларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урди ва 9та голга ассистентлик қилди. Ярим ҳимоячининг Рим клуби билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.