АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Кеча Франция пойтахти - Парижда «Олтин тўп»-2022 тақдимот-тақдирлаш гала-кечаси ўтказилди.
Маросимдан олдин «Барселона»нинг польшалик голеадори Роберт Левандовскини оддийгина саволга тутишди: «Бенземада футбол оламидаги асосий индивидуал совринни ютиш имконияти қандай?» Левагол бунга доҳиёно ва беназир жавоб берди.
Ҳа, ҳаёт чархпалаги жуда тез айланмоқда. Кечагина 2022 йилни қарши олгандик, бугун эса «Олтин тўп»-2022 соҳиби маълум. Аксарият мутахассислар Париждаги тақдирлаш маросимидан анча олдин бу сафар соврин «Реал» ҳужумчиси Карим Бенземага топширилишига ишонч билдиришди. Ҳар ҳолда, франциялик футболчи мавсумни ўта таъсирли ўтказди ва чиндан ҳам, мукофотга лойиқлигини тўлиқ исботлади.
Бенземанинг амплуадоши, гол уришда ундан қолишмайдиган Роберт Левандовски ҳам маросимдан аввал «Олтин тўп» францияликка насиб этишини баралла таъкидлади. Полякнинг бу борадаги саволга жавобини олтин цитаталар жамғармасига киритиб қўйиш мумкин: «Ҳа, Бензема «Олтин тўп»га яққол даъвогар. Айнан у олади, тўғри, агар совринни бекор қилишмаса, албатта». Гап шундаки, 2020 йили «Олтин тўп» Робертга берилиши башорат қилинган ва кутилганди. Ўшанда польшалик ҳужумчи «Бавария»нинг «требл» қайд этишида бош ролни бажарганди. Қисқаси, нуфузли соврин айнан Левагол мулкига айланишига ҳеч кимда заррача шубҳа йўқ эди, бироқ France Football нашри коронавирус фонида кутилмаганда, «Олтин тўп» маросимини бекор қилди ва соврин эгасиз қолди, Левагол «тўп»сиз... Кейинги мавсум эса «Олтин тўп» яна Лионель Мессига раво кўрилди ва бу кўплаб баҳс-мунозараларга йўл очди.
Айтганча, Левандовскининг ўзи ҳам Париждаги маросимда қатнашиб, Герд Мюллер номидаги совринни қабул қилиб олди. Бу мукофот мавсум давомида клуби ва терма жамоаси учун энг кўп гол урган футболчига берилади. 34 ёшли Левандовски якунлаган мавсум «Бавария» клуби ва Польша терма жамоаси сафида жами 57та гол урганини айтиш жоиз.
Футбол тарихида атиги 8 нафар футболчи «олтин хет-трик»ка эришган. Яъни Бобби Чарльтон (Англия), Герд Мюллер (Германия), Франц Беккенбауэр (Германия), Пауло Росси (Италия), Зайниддин Зидан (Франция), Ривалдо (Бразилия), Роналдиньо (Бразилия) ва Кака (Бразилия) 2та йирик турнир (ЖЧ ва ЧЛ)да ғалаба қозониш баробарида «Олтин тўп»ни ҳам бошлари узра баланд кўтаришган. Ҳа, бу элит рўйхатда на Лионель Месси ва на Криштиану Роналду бор. Карим Бензема ҳам бўлмаслиги аниқ, камида Қатар-2022 финишига қадар...
***
Левандовски ХХI асрда 600та гол урган 3-футболчига айланди — Роналду ва Мессидан сўнг.
«Знич» — 21
«Лех» — 41
«Боруссия» Д — 103
«Бавария» — 344
«Барселона» — 16
Польша миллий жамоаси — 76
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789