Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Ўзбекистон миллий жамоасининг келаси йил бошида Қатарда бўладиган Осиё кубоги давомида қаерда туриши маълум бўлди.
Демак, жамоамиз делегацияси Доха шаҳрида жойлашган St. Regis Doha меҳмонхонасидан қўним топади. Маълумот учун, ЖЧ-2022 вақти Нидерландия терма жамоаси вакиллари айни шу меҳмонхонада яшашган.
***
Умуман, бўлажак Осиё кубогида иштирок этадиган барча терма жамоаларга ажратилган меҳмонхоналар рўйхати маълум. Таъкидлаш керак, айрим жамоалар турнир давомида 1та меҳмонхонада туради. Аниқроғи, Австралия ва Баҳрайн, Уммон ва Гонконг ҳамда Ироқ ва Таиланд терма жамоалари делегацияларига 1тадан меҳмонхонада жой ажратилган. Қолган жамоалар алоҳида меҳмонхоналардан фойдаланади. Айтганча, 2019 йили БАА қабул қилган Осиё кубогида нимчорак финал ўйини олдидан Ўзбекистон ва Австралия миллий жамоалари Ал-Айн шаҳридаги меҳмонхонада бирга турганди. Бунақаси катта мусобақаларда камдан-кам учрайди.
ОК-2023: иштирокчи жамоаларга ажратилган меҳмонхоналар
Қатар - Al Messila Luxury Collection Resort (ЖЧ-2022да Франция термасини қабул қилган)
Хитой - Le Meridien City Center Doha (ЖЧ-2022да Ж.Корея термасини қабул қилган)
Тожикистон - Banyan Tree Doha (ЖЧ-2022да Камерун термасини қабул қилган)
Ливан - Voco Doha West Bay Suites (ЖЧ-2022да жамоа қабул қилмаган)
Австралия ва Баҳрайн - Marsa Malaz Kempinski (ЖЧ-2022да АҚШ термасини қабул қилган)
Ўзбекистон - St. Regis Doha (ЖЧ-2022да Нидерландия термасини қабул қилган)
Сурия - Ezdan Palace Doha (ЖЧ-2022да Польша термасини қабул қилган)
Ҳиндистон - Hotel Steigenberger (ЖЧ-2022да жамоа қабул қилмаган)
Эрон - Al Rayyan Hotel Curio (ЖЧ-2022да Эрон термасини қабул қилган)
БАА - Waldorf Astoria Lusail (ЖЧ-2022да жамоа қабул қилмаган)
Гонконг ва Уммон - Wyndham Doha West Bay (ЖЧ-2022да Марокаш термасини қабул қилган)
Фаластин - Intercontinental Doha-The City (ЖЧ-2022да жамоа қабул қилмаган)
Япония - The Westin Doha Hotel&Spa (ЖЧ-2022да Бразилия термасини қабул қилган)
Индонезия - W Hotel Doha (ЖЧ-2022да жамоа қабул қилмаган)
Ироқ ва Таиланд - Dusit D2 Salwa Doha (ЖЧ-2022да Коста-Рика термасини қабул қилган)
Вьетнам - Holiday Villa Hotel&Residence (ЖЧ-2022да жамоа қабул қилмаган)
Жанубий Корея - Grand Hyatt Doha (ЖЧ-2022да жамоа қабул қилмаган)
Малайзия - Dusit Doha Hotel (ЖЧ-2022да жамоа қабул қилмаган)
Иордания - Century Marina Hotel Lusail (ЖЧ-2022да жамоа қабул қилмаган)
Саудия Арабистони - Al Aziziyah Boutique Hotel (ЖЧ-2022да Қатар термасини қабул қилган)
Қирғизистон - Hyatt Regency Oryx Doha (ЖЧ-2022да Эквадор термасини қабул қилган)
Ўзбекистон миллий жамоаси Осиё кубоги даврида ўз машғулотларини «Қатар университети» майдонларида олиб боради. Айтиш жоиз, ЖЧ-2022 ғолиби Аргентина термаси айнан шу университет майдонларида шуғулланган эди.
***
Ўзбекистон миллий жамоасининг Осиё кубоги 1-туридаги рақиби - Сурия термаси ҳозирча 2 нафар аргентиналикни маҳаллийлаштирди. Гап «Бельграно» клубининг 29 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячиси Ибраим Эсар ва «Индепендьенте Ривадавия»да тўп сурувчи Эсекиэль Хам (29 ёшли таянч ярим ҳимоячиси) ҳақида кетмоқда. Эсекиэль 2015 йили машҳур Карлос Тевес билан тўқнашув оқибатида оёғини синдириб олган ва шу жароҳат ортидан футболчилик фаолиятига нуқта қўйишига бир баҳя қолганди. Умуман, Аргентиналик Эктор Купер бошқарувидаги жамоа раҳбарияти Жанубий Америкада истиқомат қилувчи асли суриялик футболчиларни маҳаллийлаштириш сиёсатини давом эттирмоқда. Маълумот учун, биргина Аргентинада араб миллатига мансуб 3,5 млн. аҳоли бўлса, шундан 1,5 миллионини асли сурияликлар ташкил этишади.
***
Ўзбекистон миллий жамоасини 20тадан кўп ўйинда майдонга бошлаб тушган мураббийлар орасида ўртача очко таъминлаш бўйича энг яхши кўрсаткич ҳамон Самвел Бабаянда. Сречко Катанец эса ўйинлар сони ва ўртача очко бўйича энг яхши кўрсаткичга эга хорижлик бўлиб турибди. Абрамов ва Қосимов жамоани умумҳисобда деярли 8,5 йил бошқариб, 98та ўйинда 141 очко тўплашган. Бош жамоамиз аргентиналик Эктор Купер қўл остида 16та ўйиннинг 7тасида ғалаба (Сурия, КХДР - 2 марта, Хитой, Туркманистон, Уммон, Қатар) қозонган ва худди шунчасида мағлубликни тан олган (Эрон, Ж.Корея, Япония, Австралия, Уругвай, Туркия, Фаластин).
СречкО Катанецнинг Ўзбекистон миллий жамоасидаги
умумий статистикаси
Ўйин: 24
Ғалаба: 15
Дуранг: 3
Мағлубият: 6
Голлар нисбати: 49-22
Очко: 48
1та ўйинда ўртача очко: 2,0
Терма жамоамиз муваффақиятли юришини давом эттирган тақдирда Катанецда йил охиригача топ-7га қайтиш имконияти мавжуд. Аслида словениялик мутахассисга умумий баҳони келгуси расмий ўйинлар ва ОК-2023 натижалари орқали бериш керак. Лекин ҳозир ҳам айрим фактлар ўлароқ, кўзга кўринган баъзи аспектларга эътибор қаратиш мумкин. Катанец термамиз бошқарувида энг кўп ўйин ўтказган ва энг кўп очко жамғарган хорижлик мураббийга айланиб улгурди. 2 йил ўтдики, ҳозирча мураббийга қатилган кескин танқидлар янграмади. Ўртоқлик ўйинларидаги натижалар ўз йўлига, аммо тан олиш керак, Катанец ўйин борасида бир қанча ижобий ўзгаришларга қўл урди. Охирги марта Қосимов даврида бош жамоамиз ўйинида мураббий услуби ва имзоси яққол кўринган эди. Орадан салкам 10 йил ўтиб, бош жамоамиз тимсолида исталган рақибга ноқулайлик туғдирадиган, ҳимояда тартибни ушлаб, ўйиннинг боришига қараб, бир неча тактик ишланмаларга тезда мослашувчан мобиль яхлитлик кўзга ташланяпти. Словениялик мураббий даврида Осиёдан ташқаридаги жамоалар, ҳатто ЖЧ иштирокчилари билан ҳам тенгма-тенг ўйнаб, очко олишимиз мумкинлигига амин бўляпмиз. Айнан Сречко жамоамиз тарихида бошқа қитъа вакилларидан очко олиш бўйича тенгсиз бўлиб олди. Шунингдек, 24та ўйинда 9 хил тактикани қўллаган Катанецни Ўзбекистон миллий жамоаси ҳаётида энг кўп экспериментга қўл урган мураббий сифатида ҳам эътироф этишимиз мумкин.
Манбалар: SamvelKarlenich, sabitov_co
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789