АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Манчестер Юнайтед» клуби Криштиану Роналду билан амалдаги келишувни бекор қилиш вариантини кўриб чиқиши мумкин.
Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби португалиялик 37 ёшли форварднинг жамоадаги ишига нисбатан муносабатини ўзгартиришини хоҳламоқда. Бу рўй бермаса, клуб келишувни бекор қилмоқчи.
Роналдунинг манчестерликлар билан амалдаги келишуви 2023 йилнинг ёзига қадар белгиланган. Аввалроқ, Криштиану «МЮ»нинг мавсум олди йиғинини ўтказиб юборган ва ЕЧЛда иштирок этадиган клубга ўтиш илинжида жамоани тарк этишни истаган эди. «МЮ» АПЛ 2-тур баҳсида «Брентфорд»га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлгач, Роналду майдонни тарк этиш арафасида мухлислар олдига бормаган ва тен Хаг билан ҳам кўришмай кийиниш хонасига кириб кетган эди.
Хабарларга кўра, якшанба куни Эрик тен Хаг шогирдларини машғулотга чақирибди. Қўшимчасига ҳар бир футболчини яна 13.8 кмдан югуришга мажбур қилибди. Нима учун айнан шунча масофа? Чунки бир кун аввал «МЮ» футболчилари «Брендфорт» билан ўйинда рақибларидан 13.8 км. кам масофага югуришган экан.
Сўнгги хабарларга кўра эса, Криштиану Роналду жорий мавсумда Чемпионлар лигасида тўп тепадиган Лиссабоннинг «Спортинг» клубига ўтишдан манфаатдор. Бироқ, бунинг учун у молиявий талабларини сезиларли даражада камайтириши керак бўлади. Ҳозир у «МЮ»да йилига 30 миллион еврога яқин маош олади. Аммо бошқа томондан Диего Симеоненинг «Атлетико» Криштиану Роналдуни сотиб олишини исташи ҳақидаги гап-сўзлар тарқалмоқда. Мадридликлар жамоаси бош мураббийи португалияликнинг трансфери 2020 йилда Луис Суареснинг трансфери каби самара беришини билади, деб ёзади журналист Гилем Балаг. Футболчининг ўзига «Атлетико»га ўтиш ғояси ёқади. Мадрид клуби Симеоне ва футболчининг агенти Жорже Мендешни хурсанд қилиш имкониятларини қидирмоқда, у «Атлетико» раҳбарияти билан жуда яхши муносабатда.
Шунингдек, «МЮ» бош мураббийи Эрик тен Хагнинг жамоа форварди бўйича фикри ўзгарган. Нидерландиялик мураббий Роналдунинг мавсум олди йиғинларини ўтказиб юборгани ва Чемпионлар лигасида иштирок этадиган клубга ўтиш истагига қарамай, Криштиануни таркибда олиб қолиш тарафдори бўлган. Эрик АПЛ стартига қадар, клуб раҳбарияти билан учрашувларда португалиялик 37 ёшли голеадор унинг қўл остида ҳам жамоа тўпурари бўлишига ишонишини айтиб, футболчи билан бирга ишлашини билдирганди. Аммо Роналду таркибга қайтгач, мураббий уни ўйин услубига мослаштиришда қийинчиликларга дуч кела бошлаган. Қайд этилишича, Криштианунинг жамоа аъзолари билан бирга тушлик қилмаслиги, машғулотларда мураббийнинг юқори прессингли ўйин ғояларига эътироз билдиришга урингани тен Хагнинг эътирозига сабаб бўлган. «Тен Хаг энди трансфер ойнаси якунигача Роналдунинг жамоани тарк этишига қарши эмас, фақатгина унинг ўрнига клуб раҳбариятидан муносиб ҳужумчи таклиф этишни сўрамоқда», - дейилади The Athletic хабарида. Шу ўринда Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Матеус Кунья тез орада манкунианликлар сафига ўтиши мумкин. TalkSport хабарига кўра, инглиз клуби 23 ёшли бразилияликнинг трансферини 50 миллион еврога амалга оширишга яқин турибди. Бразилиялик футболчи 2021 йилнинг августида «Герта»дан «Атлетико»га ўтган эди. Трансфер суммаси 26 миллион еврони ташкил қилди. Ўтган мавсумда Кунья жамоа сафида барча турнирларда 38та ўйин ўтказиб, 7та гол урган ва 7та голга ассистентлик қилган. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, «МЮ» АПЛ дастлабки икки турни сенсацион мағлубиятлар билан бошлаб, турнир жадвалида сўнгги - 20-ўринга тушиб қолди.
Ўз навбатида FiveThirtyEight алгоритми асосида ишлайдиган суперкомпьютер «МЮ»нинг чемпионлик учун курашдаги имконияти ва жамоанинг АПЛни тарк этиш эҳтимолини баҳолади. «МЮ»нинг Чемпионшипга тушиб кетиш эҳтимоли 8 фоизга тенг дея баҳоланди. Жамоанинг Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш имконияти 9 фоизга тенг дея чамаланди. Манкунианликларнинг АПЛ ғолиблиги учун имконияти 1 фоиздан паст дея баҳоланди. АПЛ чемпионлиги учун энг юқори имконият «Манчестер Сити»да (57 фоиз). «Ливерпуль»да эса бу имконият 22 фоизга тенг.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789