Манчини истеъфога чиқарилди

Манчини истеъфога чиқарилди

Саудия Арабистони футбол федерацияси Роберто Манчини истеъфога чиқарилгани ҳақида расман эълон қилди.

Хабарда қайд этилишича, Саудия футбол федерацияси италиялик мутахассис билан амалдаги шартномани бекор қилиш бўйича келишувга эришган. Манчини миллий жамоанинг қониқарсиз натижалари сабабли истеъфога чиқарилган. ОАВга кўра, Манчинига тўланадиган товон пули миқдори 25 млн. евро атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда. Манчини 2023 йилнинг август ойида Италия миллий жамоасини тарк этгач, саудияликлар устозига айланганди. Унинг қўл остида жамоа ЖЧ-2026 3-саралаш босқичидаги сўнгги 4 ўйиндан фақат 1тасида ғалаба қозонди ва 5 очко билан гуруҳида 3-ўринни эгаллаб турибди. Гуруҳдан дастлабки икки ўрин эгаси мундиалга тўғридан-тўғри йўлланма қўлга киритади. Аввалроқ, Манчинининг ўрнига федерация «Ал-Ҳилол»нинг собиқ устози Рамон Диас ва Саудия Арабистони миллий жамоасини 2019-2023 йилларда бошқарган Эрве Ренар номзодларини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.