Танишинг, тезкор тўпурарлар!
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
С.Арабистони. Бутун ҳафта давомида Жалолиддин Машариповнинг «Ал-Наср»дан» Мисрнинг «Ал-Аҳли» клубига ўтиши ҳақидаги хабарлар кети узилмади.
Лекин кўринишидан, ҳамюртимиз амалдаги шартномаси якунига қадар Ар-Риёд клубида қолишга қарор қилди. «Ал-Наср» эса Саудия чемпионати 1-турида «Ал-Ваҳда» билан ўйнаб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Машарипов Испания йиғинида орттирилган бел жароҳати туфайли бу учрашувда майдонга тушмади. Унинг Ўзбекистон миллий жамоасининг Камерун ва Коста-Рика термаларига қарши ўртоқлик учрашувларида қатнашиши ҳам сўроқ остида. Айтиш жоиз, 28 ёшли легионеримизнинг «Ал-Наср» билан хайрлашгани ва Қоҳира клуби билан 3 йиллик шартнома тузиши айтилганди. Ҳаттоки, мисрликлар бир йиллик ижара учун саудияликларга 600 минг доллар тўлашлари, келаси мавсум эса унинг трансферини 2 миллионга сотиб олишлари маълум қилинганди. Қолаверса, Машариповнинг йиллик маоши 1,5 миллион долларни ташкил этиши ҳақида ҳам хабар берилганди. Жалолиддиннинг айтишича, у БААнинг «Шабаб Ал-Аҳли» ва Англиянинг «Халл Сити» клубларидан ҳам таклиф олган экан.
Россия. «Торпедо» РПЛ 7-турида «Краснодар»ни қабул қилиб, 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Москва клубидаги ҳамюртимиз Ҳожимат Эркинов ушбу омадсиз учрашувнингн 70-дақиқасигача майдонда тўп сурди. Иброҳимхалил Йўлдошевнинг жамоаси - «Пари НН» эса «Динамо» билан ўйинда 0:2 ҳисобида ютқаза туриб, якунда «камбэк»ка эришди - 2:2. Ҳамюртимиз бу сафар бошланғич таркибда майдонга тушди ва танаффусда ўз ўрнини захира вакилига бўшатиб берди.
Эрон. «Персеполис» билан хайрлашган Шерзод Темиров форслар юртида қоладиган бўлди. 23 ёшли ҳужумчимиз «Пайкон» билан расман шартнома тузди.
Италия. «Болонья» ҳамон «Рома»да амалиётсиз қолаётган Элдор Шомуродовни ўз сафига қўшиб олишдан умидвор. Calciomercato нашри хабарига қараганда, болоньяликлар яқинда «Бавария» вакили Жошуа Зиркзее билан шартнома тузган бўлсаларда, ҳамюртимиз трансферидан ҳали воз кечишмаган. «Рома»га келсак, жамоа «А» серия 3-туридан ўрин олган «Ювентус»га қарши сафар учрашувини Шомуродовсиз ўтказиб, ортга 1:1 ҳисоби ва 1 очко билан қайтди. Айтганча, Элдорга «Салернитана» ҳам бефарқ эмас. Қолаверса, «Трабзонспор» ҳам ҳамюртимиз атрофидаги воқеаларни кузатмоқда.
Туркия. Отабек Шукуров «Фотиҳ Қорагюмрюк» билан илк ғалабани нишонлади. Андреа Пирло шогирдлари «Анқарагюжю» (Суперлига 4-тури)ни 4:1 ҳисобида доғда қолдирган баҳсда легионеримиз тўлиқ вақт тўп суриб, якунда сариқ карточка ҳам олди.
Беларусь. «Энергетик-БГУ» Олий лига 19-турида ўз майдонида «Динамо-Брест» билан ўйнаб, рақиб дарвозасига йўл тополмади. Жумладан, «талабалар» тўпурари Бобур Абдухолиқовнинг 90 дақиқалик уринишлари зое кетди. «Энергетик-БГУ»даги яна бир вакилимиз Абдуқодир Ҳусанов эса 0:0 ҳисобида тугаган ўйинда кўриниш бергани йўқ.
Қозоғистон. Sports.kz хабарига кўра, «Тобол» ҳужумчиси Игорь Сергеев Москванинг «Торпедо» клуби эътиборида турибди. Агар трансфер амалга ошса, 29 ёшли легионеримиз Ҳожимат Эркиновнинг клубдошига айланади.
Қатар. «Умм Салал» Юлдузлар лигаси 4-турига келиб, мавсумдаги илк ғалабасини нишонлади. Жамоа Сардор Рашидов 75 дақиқа тўп сурган баҳсда «Ал-Сайлия»ни ягона гол эвазига доғда қолдирди. «Ал-Садд» - «Ал-Гарафа» тўқнашувида эса меҳмонлар 2:1 ҳисобида устун келишди. Ислом Тўхтахўжаев бу ғалабага тўлиқ вақт давомидаги фаоллиги билан ҳисса қўшди. У ўйин баённомасига ҳам кирди, фақат сариқ карточка туфайли.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
2024 йилнинг 15 августи. «Челси» аёллар футбол клубининг 18 ёшли аъзоси ўзининг... баскетболдаги (!) фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Ёхуд Суперлига рамзий термасини тузишда «хол» қўйишгани хусусида...
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789