Машариповнинг жамоадоши жавобгарликка тортилади

Машариповнинг жамоадоши жавобгарликка тортилади

Бугун Эрон чемпионатининг 11-тури доирасида ҳамюртимиз Ўткир Юсупов тўп сураётган «Фулад» клуби, яна бир ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов фаолият олиб бораётган «Истиқлол Теҳрон» клуби билан куч синашди ва ўйин «пойтахтликлар»нинг 0:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ушбу ўйиндан кейин, «Истиқлол Теҳрон» ҳимоячиси Рамин Ризаён ғалабани мухлислар билан нишонлаш учун трибуна олдига борди. Лекин хавфсизлик ходимларидан бири унга, мухлислардан узоқроқ туришини айтди. Шундан сўнг, Рамин Ризаён ва хавфсизлик ходими ўртасида жанжал юз берди. Ушбу вазиятда «Истиқлол» футболчиси ходимнинг юзига ургани учун ҳибсга олингани айтилмоқда

* Таҳрир - «Истиқлол» клуби ходими берган маълумотга кўра, Ризаён ҳибсдан озод этилган. Бироқ, бу иш шундай қолдирилмаслиги айтилмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.