АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Маттейс де Лигт «А» серияни Бундеслига билан алмаштирди. Нидерландиялик ҳимоячи энди «Бавария» аъзоси!
У Мюнхен клуби билан бирданига 2027 йилгача мўлжалланган шартнома тузди. Келишув расмийлаштирилгани ҳамони 22 ёшли ҳимоячи Германия гранди ва чемпионлик сони бўйича Бундеслига рекордчисининг АҚШда ташкиллаштирилган «Ауди» ёзги турнесига йўл олди. Де Лигт янги клубдошлари билан биринчи марта Вашингтон меҳмонхонасида учрашди. Кейин алоҳида матбуот анжуманида қатнашиб, нега айнан «Бавария»ни танлаганига изоҳ берди.
- Маттейс, аввало, янги жамоага боғлиқ таассуротлар ва ҳис-туйғуларингиз билан ўртоқлашсангиз...
- Бу ерда мени жуда яхши қабул қилишди. Кенгаш аъзолари билан ҳам гаплашдим, ўзимни мутлақо эркин ҳис қиляпман. Ҳамма менга алоҳида эътибор қаратмоқда, меҳрибончилик кўрсатмоқда. Ҳозир «Бавария»да эканлигим ўзгача фахр уйғотмоқда. Европанинг энг яхши клубларидан бирида ўйнашим, шундай катта жамоанинг бир бўлагига айланнишимдан ғурурланаман, албатта. Бу - улкан шараф, шунингдек, масъулият ҳам. Ваъда бераман, янада кучли ўйнаш йўлида қаттиқ ишлашга тайёрман.
- «Бавария» сизни кўндиришда роса қийналгандир...
- Йўқ, унчалик эмас. «Бавария» - ажойиб мухлисларга эга фантастик клуб. Шундай бўлса-да, аввалига клуб режалари билан танишишни хоҳладим, барибир. Ҳаммаси маъқул тушгач, таклифга жавоб беришни пайсалга солиб ўтирмадим.
- Майдондаги асосий вазифангиз нималардан иборат?
- Ҳимоячиман, шундай экан, аввало, рақиблар ҳужумларини бартараф этиш билан шуғулланишим керак. Лекин майдонда бундан кўпроғини бажаришим лозим, барибир. Оддий айтганда, ҳимояланишни унутмаган ҳолда, ҳужум ҳаракатларини ривожлантиришга ҳам ҳисса қўшишим талаб этилади.
- «Бавария» таклифини қабул қилишдан олдин клубда ўйнаб кетган нидерландиялик футболчилардан қандайдир маслаҳат ҳам сўрадингизми?
- Йўқ. Арьен Роббен билан эса бир неча йил олдин гаплашгандим, унинг «Бавария»ни роса мақтагани ҳамон эсимда. Умуман, «Бавария»да фаолият юритган нидерландиялик барча футболчилар фақат ижобий фикр билдиришлари тайин. Зеро, улар клубни яхши кўришларини яхши биламан.
- «Бавария» бундан 3 йил олдин ҳам сизга жиддий қизиқиш билдирганди...
- Тан оламан, 2019 йили кичик хатога йўл қўйдим. Ўша вақт кўплаб клублар мени ўз таркибида кўришни хоҳлаганди. Жумладан, «Бавария» ҳам реал таклиф билан мурожаат қилганди, бироқ клуб сафини тўлдириш вақти эмас, деб ҳисоблагандим. Энди айни пайти...
- Немис тилини биласизми?
- Майдонда асосий кўрсатмаларни инглиз тилида берсамда, Германияда ўйнайдиган футболчи учун немис тили жуда муҳимлигини яхши биламан. Яхши томони, немисча ва голландчада бир-бирига ўхшаш сўзлар жуда кўп. Ўйлайманки, немис тилини ўзлаштиришда унча қийналмайман.
- Янги клуб ва янги мавсумдан нималар кутяпсиз?
- «Бавария» - дунёдаги энг катта клублардан бири. Шундай экан, имкон борича кўпроқ соврин ютишга ҳаракат қиламиз. Максимал вазифа - бу «Бавария» каби клублар учун табиий ҳолат. Аввалги мавсум жамоа ЧЛда «Вильярреал»га қандай енгилганини кўрдим - мутлақо кутилмаган якун. Умид қиламанки, янги мавсумда ҳаммаси кескин яхшиланади.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789