АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Ювентус» ҳимоячиси Маттиа Де Шильо Cronache di Spogliatoio нашрига берган интервьюсида «Милан»да ўйнаган даврини эслади.
Хусусан, 2017 йилнинг апрелида «Сан-Сиро»даги «Эмполи»га қарши ўйиндан кейин «россонерилар» мухлислари билан тўқнашув ҳақида ҳам гапирди.
- Бу бурилиш нуқтаси бўлди, хотиралар ҳали ҳам мени таъқиб қилмоқда. Жамоа бош мураббийи Монтелла 70-дақиқадан сўнг мени алмаштирди. Шу пайт стадион «ёна бошлади». Қанот ҳимоячиси ўрнига бошқа қанот ҳимоячиси - Окампос тушганди. Ҳуштакбозлик шу қадар баланд эдики, ҳатто шунчаки ўйлай олмадим. Ўриндиққа бориб ўтирдим, лекин ғазабим тўлиб кетганди. Ҳеч қачон ўзимни ўша сониялардаги каби ҳис қилмаганман. Мухлисларни озуқлантириш учун мени оловга ташлашди, жаҳлим чиқди. Ва ўша ҳуштаклар: ҳаммамиз ёмон ўйнагандик. Нега айнан мени айбдорга чиқаришди?
Душ қабул қилиб бўлгач, стадион гаражида мени кутиб турган ота-онамнинг олдига бордим. Отам навбатда турганди. Пиво кўтарган мухлис мени кўриб: «Де Шильо шу ерда», деб бақирди. Фанатлар кўпайишиб кетди. Улар мени ҳақорат қила бошлашди: «Ювентус»га бор!». Айрим журналистлар ўша пайтга келиб «Ювентус» билан дастлабки шартнома имзолаганим ҳақида миш-миш тарқатишганди. Аслида эса бундай эмасди. Отам машинадан тушиб, инсонга бундай ҳужум қилиш яхши эмаслигини тушунтиришга ҳаракат қилди, улар эса отамни туртиб юборишди.
Ўша пайт кўзимга ҳеч нарса кўринмади, ҳамма жой қора рангга бурканганди. Мен ҳам машинадан тушдим, реакция кўрсатиб, хато қилдим. Ўзимни қўлга ололмадим. Катта хато қилгандим, лекин бу қайғули воқеа марказида ота-онам турганини кўрдим. Бу даҳшатли эди. Шундан кейин менда жисмоний муаммолар пайдо бўла бошлади. Катта эмас, лекин мунтазам ўйнамасдим. Бир неча ҳафта майдонга туша олмадим, қайтиб келдим ва яна жароҳат олдим. ОАВ ва мухлислар мени танқид қила бошлашди. Уларнинг қайсарлиги мени хафа қилди. Жаннатдан дўзахга тушиб қолгандим, гўё. Уларга ҳурмат етишмади, алдамчи образга киришганлари учун жаҳлим чиқди. Яхши ўйнаганимда ҳам менга ҳужум қилиш имкониятини қўлдан бой беришмади.
Мен бахтсиз эдим, негатив гирдобида яшадим. Севгилим ва онам билан учрашишга ҳаққим йўқ, деб ўйладим. Мен учун кўчага чиқиш ёқимсиз эди, одамларнинг ҳақоратларидан қўрқардим. Вазиятга дош беролмадим ва янада баттар «ёпилдим». Табассум қилишга уринардим, лекин мутлақо ўзлигимни йўқотиб қўйгандим. Кўчага чиқишим мумкин эмас, деб уйга қамалиб олдим. Биринчи марта ота-онам мени психолог Стефано Тирелли билан таништирганда, кейинчалик у менга бу вазиятдан чиқишда ёрдам берган. Унга: «Бизни футболчи Маттиа қизиқтирмайди, ўғлимиз Маттиага ғамхўрлик қиляпмиз. Унинг яна табассум қилишини кўришни хоҳлаймиз, шундагина хурсанд бўламиз», дейишганди.
Манба: @Milanau
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789