Икки кун аввал Романо Твиттер орқали япониялик марказий ҳимоячи Мая Йошида фаолиятини «Шальке-04»да давом эттириши ҳақида ёзганди. Йошиданинг «Сампдория» билан шартномаси якунланиб, эркин агентга айланди. Журналист ушбу трансфер ҳақида қуйидагича ёзганди: «Шальке» япониялик марказий ҳимоячи Мая Йошида билан эркин агент сифатида шартнома имзолайди. У эртага Германияга учиб келади ва тиббий кўрикдан ўтади. Йошида кўпгина жамоалардан тушган таклифга рад жавобини берди. Жумладан, «Трабзонспор»га ҳам».
Йошида ушбу хабарга жавоб ёзди: «Бу қойилмақом йигит. Ҳатто хотиним ҳам «Трабзонспор» ҳақида билмаганди!».
Маянинг ушбу твити 155 мингдан ортиқ "лайк" йиғди. Кейин эса Романо футболчига жавоб қайтарди: «Илиқ сўзлар учун раҳмат... Хотинингга айт, менинг саҳифамга обуна бўлсин, сен ҳақингда кўпроқ маълумотга эга бўлиб туради. Сенинг ўйинларингни Италияда кўриш ёқимли бўлди, Германияда эса омад тилайман!».