АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Туркманистон терма жамоаси бош мураббийи Мерген Ўразов ва футболчи Арсланмурат Аманов матбуот анжуманида иштирок этди
Мерген Оразов: — Биринчи навбатда яхши кутиб олганингиз учун миннатдорлик билдираман. Эртанги баҳсда иккала жамоага ҳам омад тилайман.Гуруҳдаги биринчи учрашувда муносиб қаршилик кўрсатган эдик. Ўйлайманки эртанги баҳсда ҳам кучли рақибга қарши муносиб ўйин кўрсатамиз.
Анталядаги йиғин ҳақида
— Биринчи навбатда қулай шароитлар туфайли Анталяда йиғин ўтказдик. У ерда яхши майдонлар бор ва ўртоқлик учрашуви ҳам ўтказдик. Қолаверса, Ўзбекистонга айнан Туркиядан келишимиз қулай бўлди.
Гуруҳдаги дастлабки учрашув ҳақида
— Ашхободда ўтган учрашувнинг иккинчи бўлимида чарчоқ ва чемпионатлар орасидаги тавофут сабабли ғалабани сақлаб қололмадик. Чемпионатимизда рақобат кучли эмас. Шу сабаб футболчиларнинг жисмоний ҳолати юқори деб бўлмайди. Лекин тактик жиҳатдан ўсаётганимизни алоҳида таъкидлаган бўлар эдим.
Ўзбекистон МТЖнинг кучли жиҳатлари ҳақида
— Ўзбекистон, айниқса сўнгги беш йилда жиддий ўсишга эришди. Кўплаб футболчилари хоринда фаолият юритади. Ягона кучсиз жиҳати бу прессинг. Масалан, Эрон бу борада кучлироқ.Ҳар бир баҳс биз учун муҳим ва эртага Туркманистон шарафи учун майдонга чиқамиз.
Арслонмурод Амонов: — Яна Ўзбекистонга келганимдан хурсандман. Эртанги баҳсда мезбонлар фаворит. Лекин биз ҳам кучли жиҳатларимизни намойиш этишга ҳаракат қиламиз. Шунчаки ҳимояланмоқчи эмасмиз. Барчаси майдонда ҳал бўлади.
Ўзбекистон — Туркманистон баҳси эртага, 6 июн куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 19:30да бошланади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789