Модрич: “Бунданда кучли бўлиб қайта олишимизга ишонаман”

Модрич: “Бунданда кучли бўлиб қайта олишимизга ишонаман”

Хорватия ва “Реал Мадрид” етакчиси Лука Модрич ЕЧЛнинг 4-турида “Милан”дан учралган мағлубиятга ўз фикрларини билдирди.

“Бизни хафа қилган яна бир оқшом. Ўйинга баҳо бериш қийин. Биз яхши ўйнай олмадик, "Милан" эса аксинча.

Биз жамоа сифатида янада шаклланишимиз ва майдонда янада жипслашишимиз  ҳамда бу вазиятдан чиқиш йўлларини ахтаришимиз керак. Ўтган йиллардаги ўзимизнинг асосий қудратимизга қайтишимиз керак.

Биз бир-биримизни қўллаб - қувватлашимиз ва ёмон қилаётган ишларимизни тўғрилашимиз керак. Мен бу ерда 12 йилдан бери тўп суряпман ва бундай вазиятларга кўп гувоҳ бўлганман. 

Оғир ўйинларда футболчиларимизнинг маҳоратини ўзи етарли эмас, биз жамоа сифатида яхшироқ ва кўпроқ ишлашимиз керак, шунда анча осон бўлади. Мен бунданда кучли бўлиб қайта олишимизга ишонаман.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.