“Интер” “Реал Мадрид” дарвозабонига қизиқмоқда
Украиналик дарвозабон Андрей Лунин «Интер»нинг қизиқишлар доирасига кирди, деб хабар беради "El Nacional".
Ўзбекистон миллий жамоаси Марказий Осиё чемпионатига чиройли ғалаба билан қадам босди.
Сречко Катанец шогирдлари гуруҳ босқичидаги энг жиддий рақиб сифатида кўрилган Уммон термаси дарвозасини 3 марта нишонга олишди - йирик ғалаба! Ҳар қандай мусобақани бундай шукуҳ билан бошлаш ёқимли, албатта.
Турнирнинг очилиш маросимидан кейин бошланган ўйиннинг илк дақиқаларидаёқ Ўзбекистон термаси майдонда қайси томон хўжайин эканлигини кўрсатишга тушди. Мухлислар ўта тезкор гол кўришлари ҳам ҳеч гап эмасди, бироқ қирғизистонлик бош ҳакам Даирбек Абдилаев «Ал-Наср»да амалиётсиз қолиб, ўйинни роса соғинган Жалолиддин Машарипов жарима майдонида йиқитилган вазият учун пенальти белгилашга ботинолмади. Шунга қарамай, Сречко Катанец шогирдлари тезда ҳисобни очишди, барибир. 7-дақиқа, жарима зарбаси, Машариповдан бироз айёрона зарба ва дарвозабон Иброҳим ал Муҳайний ожиз. Бўлим ўрталарида шу куни сардорлик боғичи билан майдонга тушган «Ал-Наср» ярим ҳимоячиси нафақат ўйнаш, балки гол уришни ҳам соғинганини кўрсатди - «дубль». У бу сафар Фаррух Сайфиев узатмасидан сўнг тўпни нозик ҳаракат билан чиройли тарзда дарвоза томон буриб юборди - 2:0.
Катанец иккинчи бўлим давомида бирин-кетин таркибда ўзгаришларга қўл урди, муҳими, вакилларимиз ўйинни хотиржам давом эттириб, рақиб дарвозаси олдида бир қатор вазиятлар яратишди. Фақат 3-голни узоқ кутишга тўғри келди - 89-дақиқада Ҳожимат Эркинов ҳимоячи Ҳожиакбар Алижоновни зарба йўлига чиқарди ва «Пахтакор» вакили тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига жойлаб қўйди. Шу тариқа Ўзбекистон 1-турдан кейин гуруҳнинг яққол етакчисига айланиб олди. Бинобарин, «А» гуруҳи доирасидаги биринчи ўйинда Тожикистон ва Туркманистон термалари муроса кўчасида тўхтади - 1:1.
«В» гуруҳига келсак, Бишкекдаги илк ўйин можаро билан якунланди. Қирғизистон - Афғонистон учрашуви 90}5-дақиқасида мезбонлар ҳисобни очишди. Бироқ афғонистонликлар бу вазиятда рақиб вакили тўпга қўли билан тегинганини иддао қилиб, финал ҳуштаги янграшидан олдин (ҳакам 7 дақиқа қўшимча вақт белгилаганди) майдондан чиқиб кетишди. Якунда меҳмонлар майдонга қайтишмади ва ташкилотчилар 1:0 ҳисобини ўз кучида қолдиришди.
* Ўзбекистон термаси ФИФА реестри бўйича юбилей - 300-ўйинини ўтказди. Тўғри, ФИФА рўйхатига миллий жамоамизнинг чамаси 10та ўйини киритилмаган (Марказий Осиё кубоги-1992 ва «Мердека кубоги»-1995 ўйинлари, шунингдек, 2016 йили Қирғизистон термасига қарши кечган «ўртоқлик», Гана иккинчи термаси билан баҳс...).
* Аббос Файзуллаев ва Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистон миллий жамоаси сафида дебют қилишди. «Пахтакор» ярим ҳимоячиси 73-дақиқада майдонга тушган бўлса, «Энергетик-БГУ» ҳимоячиси 83-дақиқада сафга қўшилди.
* Туркманистон термаси таркибига жалб этилган 23 нафар футболчидан 17 нафари «Арқадағ» клубидан.
«А» ГУРУҲИ. 1-ТУР
ТОЖИКИСТОН - ТУРКМАНИСТОН - 1:1 (0:0)
11 июнь. Тошкент. «Пахтакор» стадиони.
Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев (Ўзбекистон).
Голлар: Ҳамроқулов (86) - Аннаев (57).
Огоҳлантиришлар: Алижони (12), Назаров (30) - Башимов (51).
ЎЗБЕКИСТОН - УММОН - 3:0 (2:0)
11 июнь. Тошкент. «Бунёдкор» стадиони. 12912 томошабин.
Ҳакамлар: Даирбек Абдилаев, Сергей Гришченко, Элдиар Салибаев, Нурзатбек Абдикадиров (Қирғизистон).
Голлар: Жалолиддин Машарипов (7, 24), Ҳожиакбар Алижонов (89).
Ўзбекистон: 1. Ўткир Юсупов, 10. Жалолиддин Машарипов (25. Ҳожимат Эркинов, 60), 3. Ҳожиакбар Алижонов, 4. Фаррух Сайфиев (5. Абдуқодир Ҳусанов, 83), 7. Отабек Шукуров, 8. Жамшид Искандеров (17. Сардор Собирхўжаев, 60), 9. Одил Ҳамробеков (23. Жасур Яхшибоев, 73), 11. Остон Ўрунов (26. Аббос Файзуллаев, 73), 13. Шерзод Насруллаев, 15. Умарбек Эшмуродов, 18. Абдулла Абдуллаев.
Уммон: 1. Иброҳим ал Муҳайний, 4. Аршад ал Алавий (11. Абдуллоҳ Фавз, 46), 5. Жума ал Ҳабсий, 6. Аҳмад ал Ҳамисий, 7. Иссам ал Сабҳий (19. Маҳмуд ал Мушайфрий, 65), 8. Зоҳир Акбарий (21. Абдулраҳмон ал Мушайфрий, 85), 9. Умар ал Малкий (12. Муҳсин ал Ғассаний, 46), 10. Жамил ал Яҳмадий, 14. Аҳмад ал Каабий, 20. Салоҳ ал Яҳё, 23. Ғариб ал Саъдий.
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Жалолиддин Машарипов (Ўзбекистон).
Назоратчи: Исмоил Сафири (Эрон).
Комиссар: Кемел Токабаев (Қирғизистон).
2-ТУР. 14 июнь (чоршанба)
18:30 УММОН - ТОЖИКИСТОН («Пахтакор»)
20:30 ТУРКМАНИСТОН - ЎЗБЕКИСТОН («Бунёдкор»)
-----------------------------------------------------------------------------------
«В» ГУРУҲИ. 1-ТУР
ҚИРҒИЗИСТОН - АФҒОНИСТОН - 1:0 (0:0)
10 июнь. Бишкек. «Долен Омурзаков» стадиони.
Бош ҳакам: Чаримурат Курбанов (Туркманистон).
Гол: Батирканов (90}5).
2-ТУР. 13 июнь (сешанба)
21:00 ЭРОН - АФҒОНИСТОН («Долен Омурзаков»).
Матбуот анжумани (ўйиндан кейин):
Бранко Иванкович (Уммон миллий жамоаси бош мураббийи): - Ўзбекистон термаси бугун ғалабага ҳақли эди. Рақиб биздан анча мазмунли ўйнади. Тожикистонликлар билан баҳсга жиддийроқ тайёргарлик кўришимиз керак. Бугун рақиб шунчаки, биздан кучлилик қилди. Баҳрайн чемпионати тугаган ва футболчилар таътилдалар, Ўзбекистонда эса ички турнир энди қизғин палласига кирди. Ўзбекистон термаси яқин орада Венесуэла, Боливия ва Россия термалари каби кучли рақиблар билан ўйнади. Жамоа тўғри йўлда. Осиёдаги даражасига келсак, Ўзбекистон термасидан ҳар нарса кутиш мумкин. Таркибга энг яхши футболчиларни жалб этганмиз, шунчаки, биринчи ўйин омадсиз кечди. Охирги учрашувларда кучли жамоаларга қарши ўйнадик. Масалан, Австралия термасига 1:3 ҳисобида ютқаздик, бугун эса 0:3. Оддий айтганда, рақиб бугун заиф томонларимизни топди ва бундан фойдаланди.
Сречко Катанец (Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи): - Яхши ўйин, йигитларни ғалаба билан табриклайман. Айниқса, биринчи бўлимда фаол ҳаракатландик, иккинчи 45 дақиқалик бошида эса муаммоларга дуч келдик. Об-ҳаво ҳам ноқулайроқ бўлди, шунга қарамай, йигитлар яхши таассурот қолдиришди. Ўйиндан аввал айтганимдек, суръатни назорат остига олишимиз керак эди. Кучлироқ жамоалар билан кўпроқ ўйнашимиз ва жисмоний ҳолатимизни яхшилаб олишимиз керак. Ўйин чизмаси Шомуродов йўқлиги билан боғлиқ эмас. Асосий вазифамиз - узатма орқали тезроқ олдинга интилиш. Масалан, Таиланд термасига қарши «ўртоқлик»да ҳам кўпроқ қисқа узатмаларга таянган эдик Элдор майдонда ҳаракатланган бўлсада. Терма жамоада иш бошлаганимга 2 йил бўлди. Ҳозирги асосий муаммо - жисмоний ҳолат. Буни тўғрилаш керак. Осиё кубогига қадар 6 ой бор, лекин бу вақтда жисмоний ҳолатни кескин кўтариш қийин. Бу - футболчилар зиммасидаги вазифа. Ўзингиз биласиз, миллий чемпионат ўйинларида катта тезлик йўқ. Иккинчи бўлим бошида йигитлар ўйиндан бироз узилиб қолгандек туюлди ва бу айнан жисмоний ҳолатга боғлиқ. Абдухолиқовни ҳам асосий таркибда кўрамизми? Эҳтимол...
ЭРОН ТЕРМАСИ ЖАНГОВАР ТАРКИБДА
Олдинроқ Эрон термаси CAFA турнирига бир қатор асосий футболчиларисиз келаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Энди маълум бўлишича, Амир Галенои томонидан турнирга жалб этилган 25 нафар футболчи орасида ўша Сардор Азмун, Алиризо Бейранванд, Эҳсон Ҳожисафи, Алиризо Жаҳонбахш ва Меҳди Тареми каби юлдузлар ҳам бор.
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Украиналик дарвозабон Андрей Лунин «Интер»нинг қизиқишлар доирасига кирди, деб хабар беради "El Nacional".
Америка клуби айни дамда бу борадаги ҳужжатларни тайёрламоқда, аргентиналик мутахассис клуб билан узоқ муддатли шартнома имзолаши кутилмоқда.
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Рубен Аморим инглиз клубида нимани ўзгартириш кераклиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789