Погба бир ўлимдан қолган экан

Погба бир ўлимдан қолган экан

Полиция «Ювентус» ярим ҳимоячиси Поль Погба билан боғлиқ товламачилик иши бўйича терговни давом эттирмоқда.

Футболчининг укаси Матиас ва яна бир қанча гумонланувчилар ўтган ҳафта ҳибсга олинган эди. Бу ишнинг илк эпизодларидан бири март ойида, Погба дўстлари билан квартирада қолганида содир бўлган. Улар футболчини телефонни ўчиришга мажбур қилишган ва бир неча дақиқадан сўнг хонага ўқ ўтказмайдиган жилет кийган икки киши кириб келган. Дўсти Погбани бу йўлда «ҳимоя қилиш» учун 13 миллион евро тўлашни таклиф қилган. «Бу қўрқинчли эди. Улар қуролларини менга қаратди. Дўқ-пўписалар туфайли йиғлашимга бир баҳя қолди, лекин улар «жим бўл, қарама» деб бақиришди. Икки қалпоқли одамдан бири қулоғимга нимадир деб пичирлади. Улар кетишганда, дўстим мен пулни тўлашим кераклигини айтди, акс ҳолда биз ҳаммамиз хавф остидамиз», - дейди Погба полиция баёнотида.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.