Моуриньо яна бир шогирдини Туркияга таклиф қилди

Моуриньо яна бир шогирдини Туркияга таклиф қилди

"Фенербахче" қишки трансфер ойнасида янги чап қанот ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи.

Клуб бош мураббийи Жозе Моуриньо бу позицияга "Реал" тарбияланувчиси Серхио Регилонни кўрмоқда.

Моуриньо Регилон билан бунга қадар "Тоттенхэм"да бирга ишлаган. 27 ёшли испан футболчиси ҳалигача Лондон жамоасида ўйнамоқда. Унинг шартномаси 2024/25 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган ва бу эҳтимолий трансфер имкониятини оширади. "Шпорлар"нинг ҳаттоки товон пулисиз ҳам Регилонни қўйиб юборишлари истисно этилмаган.

Transfermarkt Серхио Регилонни 12 миллион еврога баҳоламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.