АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Тўрт йилликнинг бош турнири бўлган ЖЧлари нафақат футбол мухлислари, балки ташкилотчилардан тортиб, барча иштирокчилар учун ҳам ўта ҳаяжонли мусобақа бўлгани сабабли, турли воқеаларга бой бўлади.
Масалан, Қатар мундиалига пухта тайёргарлик кўрган Гана терма жамоаси Дохага футболкаларсиз ташриф буюрди. Аниқроғи, жамоа маъмури либосларни олишни унутиб қўйганди. Қуйидаги материал мундиаллар тарихидаги ажабтовур воқеалар ҳақида.
ЖЧ-1930. Финалга полиция кузатувида
Дастлабки мундиалнинг финал учрашуви Уругвай ва Аргентина терма жамоалари ўртасида ўтиши маълум бўлгач, кўпчилик ҳакамлар чемпионлик тақдирини ҳал қиладиган ўйинни бошқариш масъулиятини ўз зиммаларига олишга журъат эта олмадилар. Бироқ Жон Лангенус анчайин довюрак ҳакам эди. Учрашув бошланиши арафасида стадионга йўл олган Лангенус полиция томонидан тўхтатиб қолинди. Сабаби, бир гуруҳ мухлислар қалбаки ҳакам гувоҳномалари ёрдамида стадионга киришга уринишган, Жон уларга қўшилиб қолганди.
Стадион ичидагиларни эса иштирокчилар орасида бош ҳакамнинг кўринмаётгани ҳайрон қолдирганди. Лекин орадан муайян вақт ўтгач, полиция вакиллари Лангенусни стадионга олиб келишди.
Беллашув мусобақа мезбони - Уругвай терма жамоасининг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан тугагач, аргентиналик дарғазаб мухлислар бош ҳакам истиқомат қилаётган меҳмонхонани тошбўрон қилишди. Хайриятки, дастлабки финалнинг бош ҳакамига ҳеч қандай зарар етмади.
ЖЧ-1938. Ноқулай, лекин самарали пенальти
Бу мундиалда афсонавий Жузеппе Меацца ўйин пайтида ноқулай ҳолатга тушиб қолганди. Аниқроғи, Бразилия терма жамоасига қарши ярим финал баҳсида Италия термаси сардори шортигининг резинаси узилиб кетганди. Айни ўша паллада ҳакам Бразилия дарвозаси томон 11 метрли жарима зарбаси белгилайди. Меацца узоқ ўйлаб ўтирмай, зарбани ўзи амалга оширишга қарор қилди. Чунки ғалаба унинг жамоасига финал йўлланмасини берарди. Фақат сардор қўллари билан шортни ушлаган ҳолда тўпга яқинлашди ва гол урди. Кейин эса голни ... ички либосда нишонлади.
Финалда Италия Венгрияни 4:2 ҳисобида маҳв этди. Қизиғи, 3-ўрин тақдирини ҳал қилган Бразилия - Швеция беллашуви ҳам 4:2 ҳисоби билан ниҳоясига етган.
ЖЧ-1962. Гривздан Гарринчага совға
Мазкур қизиқ воқеа ҳам Бразилия терма жамоаси иштирокида юз берган, бу гал жамоа чорак финалда Англияга қарши тўп сурганди. Ўйин пайтида тўсатдан майдонда қора кучук пайдо бўлди. Бразилиялик ўйинчилар уни тута олмадилар, Жимми Гривз эса тиззалаб ўтирганча, кучукни ўзига чақира бошлади. Жонивор чорловни эшитиб, унинг ёнига келди. Жимми кучукни қўлига олиб эркалади ва стадион хизматчисига топширди. Рақибининг тўрт оёқли жонивор кўрсатган меҳрибончилигидан тўлқинланган бразилиялик афсона Гарринча ўйиндан кейин кучукни ўз қарамоғига олишга қарор қилди.
ЖЧ-1982. «Ҳокимнинг ҳукми вожиб»
Сўнгги ЖЧ мезбонига қўшни бўлмиш Қувайт терма жамоаси бундан роппа-росса 40 йил аввал ўзининг салбий хислати билан шов-шув кўтарганди. 3:1 ҳисобида Франция фойдасига ҳал бўлаётган баҳсда французлар 4-голни уришгач, қувайтлик футболчилар шовқин кўтардилар. Гўёки, улар ҳакамнинг ҳуштагини эшитишмаган ва тўп билан дарвоза томон йўл олган Ален Жирессга қаршилик кўрсатишмаган.
Собиқ Иттифоқдан келган арбитр Ступар голни ҳисобга олган, лекин шу пайт Қувайт шайхи ўз соқчилари кузатувида майдонга тушган ва ҳакам олдига ультиматум қўйган: «Голни бекор қиласан ёки Қувайт майдонни тарк этади». 10 дақиқалик тортишувдан кейин, ҳакам голни бекор қилган. Кейин Франция бирибир 4-голни уришга муваффақ бўлди, ҳакамни эса ўйиндан кейин дисквалификация қилишди: «Мен агар Қувайт майдонни тарк этса, янада кучлироқ жанжал бўлади, деб ўйладим ва французларнинг соф голини ҳисобга олмадим».
ЖЧ-1990. Линекердан мажбурий одобсизлик
Англия-Ирландия учрашувида Гари Линекерни ошқозони безовта қилиб, танаффус вақтини у ҳожатхонада ўтказишга мажбур бўлганди. Лекин айнан ўша вақтда у 2-бўлимда майдонни тарк этмаслик иложини ўйлаб топган экан.
Танаффусдан кейин ҳужумчи ўйинни давом эттирди, фақат тўпсиз қолганида вақти-вақти билан тиззалаб ўтириб оларди. Кўпчилик мухлислар унинг нима қилаётганини тушуна олмадилар, шарҳловчилар эса Гарининг ҳаракатларини кучук ўтиришига қиёсладилар. Орадан йиллар ўтгач, Линекер жумбоққа ойдинлик киритди: «Ўша куни ёмғир ёғаётган, майдонда кўлмаклар кўп эди. Мен зарур пайтда улар устида ўтириб, табиий эҳтиёжимни қондириб олардим».
Ҳа, Гарининг ўша ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди. Умид қиламизки, ёғингарчиликдан йироқ бўлган Қатарда Линекер ҳолига тушиб қолган ўйинчилар бўлмайди.
ЖЧ-1994. Бепарволик оқибати
Ҳозирда барча ўйинларда қўлланиб келинаётган ўйинчи алмаштириш қоидаси АҚШ мундиалида илк марта синаб кўрилганди. Бироқ Мексика-Ирландия учрашувида ана шу қоидага тўлиқ амал қилинмади: мураббий Жек Чарльтон тегишли ҳужжатни тўлдириб, ФИФА делегатига берди, аммо делегат уни 4-ҳакамга етказиб бермади. Натижада майдонни тарк этиши лозим бўлган ўйинчи захира ўриндиғига ўтди, аммо унинг ўрнини тўлдириши керак бўлган жамоадоши майдонга туширилмади. Шу сабабли Олдриж камера рўпарасида ҳакамни ҳақорат қилди. Кейинчалик футболчи ўша лаҳзада ўз асабларини жиловлай олмаганини тан олди. Бир оздан сўнг, у майдонга тушди, ҳатто гол уришга ҳам улгурди. Бироқ ўз жамоасини мағлубиятдан қутқара олмади. Эътиборли жиҳати, ўша эпизод учун ФИФА вакилини танқид қилган мураббий дисквалификация билан «сийланди», Олдриж эса жазоланмади.
ЖЧ-2006. Хатоликлар туфайли финалдан маҳрум бўлган ҳакам
Тажрибали арбитрлардан бири бўлган Грэм Полл Хорватия-Австралия учрашувини талаб даражасида бошқара олмади, ўйин тизгинини бой бергани боис, тўхталишлар кўп бўлди, футболчиларни асоссиз тарзда жазолайверди. 90-дақиқада Шимунич 2-сариқ карточкани олган бўлсада, 1-жазони унутиб қўйган рефери уни майдондан четлатмади. Бундан тўғри хулоса чиқармаган ҳимоячи қўшимча вақтда 3-марта қўпол ўйнади ва сариқлар қизилга айланди. Полл эса финални бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлди.
ЖЧ-2018. Ҳангомаларга бой мундиал
Бевосита майдонда юз берган ажабтовур воқеага тўхталсак, Англиядан тўп ўтказиб юборган Панама футболчилари рақиб ўйинчилари голни нишонлаётган пайтда Пикфорд дарвозасини ишғол этишга уринишган, ҳакам уларни тўхтатиб қолганди.
Мухлислар ўртасида шаҳарларни адаштириш оқибатида ўз терма жамоалари ўйинларига етиб бора олмаганлар кўп бўлди. Мексикалик Хавьерни маъшуқаси Россияга қўйиб юбормагач, дўстлари ҳазиллашиб қизга унинг картондан ясалган нусхасини совға қилишган экан. Бразилиялик Томер Савойя рус тилида айрим ибораларни ўзлаштириб қўшиқларни ёзиб олган, якунда фуқароликни сўраган экан.
А.АҲМЕДОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789