Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Ўта ёрқин триллер билан ниҳоясига етган ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ ёшга нисбатан жуда қизиқарли, муросасиз ва кескин курашларга бой тарзда ўтди.
Табиийки, мусобақада ўз маҳоратини намойиш этган ёш иқтидорлар учун топ-клублар ўртасидаги кураш ҳам қишки трансфер мавсумини қиздиради. Келинг, турнирда ФИФАнинг юксак мукофотларига сазовор бўлган ўйинчилар билан танишиб чиқайлик.
• «Олтин тўп» - Парис Бруннер (Германия терма жамоаси вингери)
• «Кумуш тўп» - Ҳамиду Макалу (Мали терма жамоаси таянч ярим ҳимоячиси)
• «Бронза тўп» - Матис Амигу (Франция терма жамоаси таянч ярим ҳимоячиси)
• «Олтин бутса» - Агустин Руберто, 8та гол (Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси)
• «Кумуш бутса» - Ибрагим Диарра, 5та гол (Мали терма жамоаси вингери)
• «Бронза бутса» - Клаудио Эчеверри, 5та гол (Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси)
• «Олтин қўлқоп» - Поль Арнье (Франция терма жамоаси)
Ҳамиду Макалу - 17 ёшда, жамоа катализатори, турнир кашфиёти
Гарчи у ўз позицияси учун паст бўйли (164 см.) бўлсада, буни Ҳамиду ажойиб қуролга айлантириб олди: тўпни ишончли назорат қилади, якка курашларда кўпроқ ғолиб чиқади, уни тўхтатиш жуда қийин. Ҳамиду айни керакли паллада - 3-ўрин учун бўлган ўйинда юксак савияни намойиш этди. Аргентинага қарши баҳсда 7та муҳим узатмани амалга оширди, 11та дуэлда ғолиб чиқди, 4та алдамчи ҳаракатлари ва ажойиб голи билан ҳаммани лол қолдирди. Турнирда Макалу икки марта ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлди, жамоада эса бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчи. ЖЧдан аввал Ҳамидуни АПЛ клуби академияси кўрикка таклиф этишганди - энди қабул қилишса, ажабмас. Ҳамиду JMG академиясининг тарбияланувчиси, ҳозир Малининг «Гуидарс» клуби аъзоси.
Ибрагим Диарра - 16 ёшда, вингер, Мали терма жамоаси сардори, турнирнинг иккинчи энг яхши
тўпурари ва ассистенти
Турнир давомида Ибрагим фақат бир марта (Испания, 0:1) майдонни самарали ҳаракатларсиз тарк этди. Уни деярли «Барселона» ўйинчиси, дейиш мумкин. 2-турдан кейин Каталония ОАВ шартнома имзолангани ҳақида ёзишганди. Ягона тўсиқ - балоғат ёшга етмаганлиги. Мундиалдаги сермаҳсулликдан (5Қ4) ташқари, Диарра 18та муҳим узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Жисмонан ўта бақувват, кучли зарба ва юқори тезлик эга бўлган 180 см.ли ўйинчидан тўпни тортиб олиш жуда қийин.
Клаудио Эчеверри - 17 ёшда, плеймейкер,
Аргентина терма жамоаси
«Ривер Плейт» мухлисларидан шайтонча лақабини олган сардор Копа U17дан кейин яна бир ажойиб турнирни ўтказди. ЖЧда у 5та гол, 1та ассист, 16та муҳим узатма ва шунча алдамчи ҳаракатни амалга оширди. Турнирдаги иккинчи энг ёрқин ижодни эса чорак финалда Бразилияни тиз чўктириш орқали намойиш этди. Ҳозир «ПСЖ», «Манчестер Сити», «Реал» ва «Атлетико» Эчеверрини ўз томонига оғдириш ҳаракатида. Футболчининг ўзи «Барселона»га ўтиш ниятида. Лекин трансфер қишда амалга оширилмаслиги ҳам мумкин - шайтонча «Ривер Плейт»даги фаолиятини давом эттиради.
Парис Бруннер - 17 ёшда, вингер, Германия терма жамоаси
Чемпионлар етакчиси. Ўтган мавсумда «Боруссия Дортмунд»нинг 17 ёшгача бўлган жамоасида кўпчилик эътиборини тортганди. Халқаро аренада эса шу йилнинг ёзида ўзини кўрсатди: терма жамоа билан Еврода ғолиб чиқди ва турнирнинг энг яхши ўйинчиси совринини қўлга киритди. Кейин 17 ёшлилар ўртасида Германиянинг энг иқтидорли футболчиси сифатида Фриц Вальтер мукофотига сазовор бўлди. ЖЧда Парис худди Евродаги каби ҳужум чизиғининг йўлбошчиси бўлди, ҳар бир олға интилишида хавфли вазиятларни юзага келтирди. Бруннер вингер учун энг муҳим жиҳат - рақибларини қай тариқа ортда қолдириш илмини пухта эгаллаган. Тўпни назорат қилиш вақтида қулай ҳолатни кутади ва қўққисдан тезлик олади. Турнир давомида бирорта футболчи уни зарарсизлантиришни уддалай олмади. Аргентиналик Дилан Горосито нисбатан жиддийроқ қаршилик кўрсатган бўлсада, Парис барибир, уни ҳам алдаб ўтиб, самарали узатмани амалга оширди. Бир оздан кейин ўзи рақиб дарвозасини ишғол этди. у чиндан ҳам жаҳон миқёсидаги иқтидор соҳиби. Бироқ германиялик жажжи юлдузча камчиликлардан холи эмас. У ҳам бўлса - интизомсизлик. Машғулотлар жараёнида «Боруссия» Бруннернинг жисмоний тайёргарлигидан ташқари, тартиб-интизомига ҳам алоҳида эътибор қаратади. Клуб икки марта унга нисбатан сўнгги чора - дисквалификацияни қўллашга мажбур бўлганди. Аввалига футболчи ўтган мавсумда, иккинчи марта бундан атиги 1,5 ой муқаддам машғулотга кечикиб келгани учун жазоланди. Клуб буни расман эълон қилган, лекин тафсилотини ошкор этмаганди.
Агустин Руберто - 17 ёшда. Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси
Барча ёш тоифаларидан қатъий назар, ЖЧда энг яхши тўпурар унвонига сазовор бўлган еттинчи аргентиналик ҳужумчи. Виктор Осимхеннинг рекордини такрорлашга атиги 2та гол камлик қилди - нигериялик ёш снайпер 2015 йилда 10та гол урганди. Аргентина футболидаги янги давр! Мерганлик маҳоратидан ташқари, Агустин меҳнатсеварлиги билан ҳам яққол ажралиб туради. Мундиалда у 66,22 км. масофани босиб ўтди. Ўсмирлар терма жамоасидаги порлоқ фаолиятини эса, Эчеверри каби апрелдаги Копа Америка турнири билан бошлаган: 4та гол, 2та самарали узатма. Лекин ўшанда унинг улуши мундиалга нисбатан анча камтарин бўлганди. Боиси, даставвал Руберто ҳимоя чизиғида тўп сурган, кейинчалик дарвозани ишғол этишга бўлган иштиёқ туфайли, олдинги чизиққа ўтганди. Агустин Клаудио Эчеверри билан анчадан бери таниш - «Ривер Плейт»нинг ўсмирлари сафида ёнма-ён тўп суришган, ҳатто ягона етакчилик учун ўзаро баҳслашишган. Рубертонинг илк устози Хуан Хосе Борелли тандемга қуйидагича баҳо берганди: «Клаудио техника бобида кучлироқ, у , дриблёр. Агустин эса - жарима майдончаси яқинидаги қотил. У голни олдиндан ҳис этади, кучли зарба соҳиби, бош билан яхши ўйнайди». Яна бир фарқ шуки, Агустин ҳозирча, миллий терма жамоада майдонга тушмаган. Лекин мундиалдаги муваффақиятдан кейин орзусига етиши аниқ.
С.РАҲМОНОВ тайёрлади
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789