АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Тартиб-интизом қўмитаси «Сурхон»нинг испаниялик мураббийини планшет ишлатгани учун майдондан четлатгани йўқ.
Футболчилар ҳаракатини масофадан туриб, текширишда асқотадиган планшет, ноутбук каби воситалардан фойдаланишда тақиқ ҳам йўқ. Испаниялик мураббий планшет орқали учрашувни жонли эфирда томоша қилган ва ҳар сафар такрорий лавҳаларни бош ҳакамга кўрсатишга уриниб, вақтини зое кетказган, кейинчалик қўполлашишни бошлаган. Қатор тушунтиришлар самара бермагач, ҳакам уни четлатган. Чунки эътироз бу тариқа билдирилмайди. Регламентда ҳакамлар қарорига шикоят киритиш тартиби алоҳида тушунтириб ўтилган. Шунчаки, кимдир планшет учун қизил берилганини ёзди ва ПФЛ ёмон отлиқ қилиниши учун шароит яратди. Фитначилар сизга фақат 1та ракурсни кўрсатиб, бошқасини яширишади.
***
- «Металлург»нинг испаниялик бош мураббийи Ўзбекистон кубогидаги футболчи алмаштириш масаласига эътироз билдирди. Ваҳоланки, унга йил аввалида Регламент тақдим этилган, шундан келиб чиқиб, «Металлург» таклиф киритиши мумкин эди (Луисма Эрнандес яқинда келмади, у ўтган йил ҳам клубда ишлаган). Шунчаки, «Металлург» кубокда мағлуб бўлди ва мусобақа билан хайрлашди. Буни изоҳлашда энг осон йўл, Регламент ёки учинчи томонни саволга рўбарў қилиш. ФИФА ва ташкилот низомларини у ҳатто испаниялик бўлган тақдирида ҳам биздан яхшироқ билмайди (биз ҳам футболчиларни шуғуллантиришни ундан яхшироқ билмаймиз, албатта). Мутахассис чет элдан эканлиги унинг даҳолигини англатмайди. ПФЛ очиқ ташкилот, агар келаси йил ҳам Ўзбекистонда ишламоқчи бўлса, таклифларини бериши мумкин. Уни ўрганиб чиқишга тайёрмиз.
***
- Шацких ўйиндан кейинги интервьюсида қатор фикрлар билдирди. Ҳиссиётларга кўп берилди, деб ўйладим. Катта клубда бош мураббий сифатида энди иш бошлади. Осон эмас мураббийлик, футболчи бўлишдан фарқ қилади. У «Пахтакор» кипери бирор «сейв» қилмагани, дарвозаси олдида айтарли вазият яратилмагани ҳақида агапирган. Ваҳоланки, ўйин ёзувини томоша қилсангиз, посбон камида 4та вазиятда жамоасини голдан қутқариб қолганини кўришингиз мумкин. Қолаверса, тўп бир марта дарвоза тўсинига ҳам теккан. Агар булар вазият бўлмаса, билмадим нима... Ҳа, «Пахтакор» ҳар икки ўйинда ҳам тажрибалироқ кўринди, бунисига қўшиламиз. Бироқ бугунги чемпионатда бунинг ўзи камлик қилаётганини ҳамма кўряпти.
Шацких бир неча бор жаҳон чемпионати ҳақида эслатяпти. Умуман олганда, жамоаси мағлуб бўлаётган мураббийларда бу одат тусига кирди. Самвел Бабаян ҳам ўйиндан кейин асосий вазифаси терма жамоага футболчи етказиб бериш эканлигини айтди. Бизнингча, бунда баландпарвозлик кўп. Ҳар икки мутахассис ҳам ўз жамоасига жавоб бериши шарт, улар билан шартнома тузилаётганда, мундиалга чиқиш учун нима қилиш керак деган савол бўлмагани катта эҳтимол. Ўзини ҳурмат қилган клуб мураббий олдига биринчи навбатда, клуб манфаатини қўяди. Клоппга фарқи йўқ, Англия жаҳон кубогида нима қилиши, АПЛ клублари термага ўйинчи етказиб бериш учун ишламайди. Шацких футболчи сифатида, Бабаян мураббий сифатида бизни жаҳон чемпионатига олиб чиқолмаган, шундай экан, улар ўз иши билан машғул бўлишгани тузук.
***
- Чемпионат яхши давом этяпти. Ҳакамлик масаласи, гап-сўзлар, тахминлар, уруш-жанжаллар ҳаттоки, кучли бешликда ҳам бор. АПЛ мураббийлари VAR ҳақида танқидий фикр беришяпти. Буларнинг ҳаммаси футболнинг бир қисми. Авваллари биз ҳақимизда деярли гапиришмасди. Бугун эса яхшими, ёмон — гапиришяпти, кўп гапиришяпти. Ҳатто шу ҳам чемпионатнинг ютуғи. Агар Шацких бу чемпионатга 5-10 йил аввал келганида, билмадим, қандай ҳолатга тушарди... Ҳозир эса у мураббий сифатида, биз лига сифатида ўсишимиз керак. Хатолар ҳаммамизда бор. Ҳаммага омад.
***
- Чорак финалдан ўрин олган 4та беллашувдан 3тасида ҳакамликка эътироз бор. «Андижон» ва «Локомотив» клублари нисбатан кўпроқ зарар кўрди. Агар мазкур ўйинларда VAR ишлаганида, вазият бошқача бўлиши мумкин эди. VARни йўқотиш эмас, уни такомиллаштириш ҳақида ўйлашимиз керак. Ўзбекистонлик ҳакамлар VARни узоқ кўраётганларига сабаб уларнинг уқувсизлиги эмас, бизда сифатли такрорий лавҳалар йўқ, техника етарли эмас.
VAR бизда илк бор 2020 йилги кубок финалида ишлаганди (Наманганда АГМК ва «Пахтакор» ўйнаган). 2022 йилги кубокда фақатгина 1/2 финалдан бошлаб VAR ишлаши учун рухсат олинган (нега шундайлиги бизга қоронғу). Билганим шуки, Суперлига ўйинлари ва кубокдаги VAR учун йиллик лицензия тахминан 50 минг доллар бўлади ва шунча пулни 2022 йил учун ПФЛ тўлаган. Агар бизда стадионнинг қарама-қарши томонидан туриб ишлайдиган 4тадан камера бўлса, муаммолар ечими нисбатан осонлашарди. Бунинг учун камида 12та шундай камера керак.
***
- ПФЛ раҳбари сифатида 2020 йилдан буён ишлаб келаётган бўлсам, шу вақт ичида Суперлига ҳакамлари гонорари 2,5 млн. сўмдан 6 млн. сўмгача ошди. Бугунги кунда ойда 3та катта ва 1та кичик ўйин бошқарадиган ҳакамнинг 20 млн. сўмдан кўпроқ пули бор. Битта турда айрим ҳакамлар ҳам VAR мутахассиси, ҳам бош ҳакам сифатида ишлайди. Ўзбекистон шароити учун ойига 15-25 млн. жуда ёмон сумма эмас. Албатта ҳакамларга кўпроқ ҳақ тўлаш керак. Айниқса, аёллар чемпионати, Биринчи лигада ишлаётган ҳакамлар гонорари паст. Аммо бизни ОКМК, НКМК, Нефтгаз ёки шу каби ташкилотлар молиялаштирмайди. Спиртли маҳсулотларни реклама қилиб пул топмаймиз, букмекерлик орқасидан ҳам ишламаймиз. Молиялаштириш манбаларимиз чегараланган. Клублардан йилига 6,5 млрд. оламиз ва фақатгина ҳакамлар учун 8 млрд. сарфлаймиз. Муаммо борлигини билганимиз учун ҳам таклиф киритишга тайёргарлик кўряпмиз. Агар ЎФА Мусобақалар ўтказиш бўлими ҳам енг шимариб ишлаб, аёллар ва футзал чемпионати каби мусобақаларни ўзига олса, Лига сифатида Суперлига, Про лига ва Биринчи лигада фаолият олиб бораётган ҳакамлар гонорарини янада оширишга эришамиз. ЎФА бирор катта мусобақани ўтказиш учун ёрдам бериши керак. Ўзбек футболининг 110 йиллигини нишонлаш учун 2 млрд. топилаётган бўлса, ҳар йили шу 2 млрд. сўмга бемалол футзал ва аёллар чемпионатини эплаш мумкин. Қолаверса, ФИФА доим аёллар футболини кўтариш учун ёрдамини аямайди, ЎФА бу борада изланса, имконияти кўпроқ.
Ҳакамлик ҳолатини кўтариш учун энг яхши номзод бизда бор, уни жаҳон танийди. Мана шундай бир вақтда ҳеч ким бир четда турмаслиги керак. ПФЛ имкониятлари чеклангани ҳолида шунча мусобақа ўтказаверса ва ёрдам олмаса, ўсиш бўлмайди. ФИФА кунларида Суперлиганинг 14та клуби бош мураббийлари, ПФЛ Ижроқўми аъзолари билан учрашув ўтказиб, юқоридаги масалаларни конкрет гаплашиб оламиз. Катта кеманинг фақат бир ёнида эшкакчилар ишлайвергани билан кема тез сузиб кетмайди, айланиб кетади. Ҳозир шундай бўляпти.
***
- Максим Шацких «Пахтакор» бош мураббийи сифатида иш бошлаганига кўп бўлмади. Аммо аллақачон 1та яхши ишни амалга оширди. «Навбаҳор»га қарши кетма-кет икки марказий ўйинда Шаҳзод Азмиддиновга имконият тақдим этди. Бизнингча, бу ўзини оқлади. 2000 йилда туғилган футболчи аллақачон катта лигага тайёр экани кўринди. Айтайлик, Максдан аввал ишлаган мутахассис «Пахтакор» даражасида бўлмаган икки ҳимоячи билан ОЧЛни расво қилган, Суперлигада ҳам қатор ўйинларда очко йўқотганди. Янги мураббий эса клуб захирасида легионерлардан яхшироқ кимдир борлигини кўрсатди. Ҳатто миллий жамоа марказий ҳимоячиларга муҳтож бир вақтда ўзимизнинг ҳар қандай иқтидор кўзга чиройли кўринади.
Диёр ИМОМХЎЖАЕВ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789