Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Ҳа, бу айнан кинога хос воқеа.
2017 йил. Омск. Қор уюмлари орасидан чиқиб келган нотаниш машинадан жилмайиб турган ажнабий йигит тушди. Жуда кам кузатиладиган манзара. Йигит бир пайтлар Испания терма жамоаси ва дунёнинг топ-клубларида тўп сурганлигини айтганида, воқелик тушга айлангандек туюлди.
Бироқ бунинг ажабланарли жиҳати йўқ. 2009 йилда испаниялик Альберт Риера россиялик Юлия Ковалёва билан турмуш қурди. Шундан кейин у вақти-вақти билан рафиқаси билан Россияга келиб турадиган бўлди. 2017 йилда эса профессионал фаолиятини якунлаб, турмуш ўртоғининг юртига кўчиб ўтди. Ҳа, «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Эспаньол» ва «Бордо» клубларининг собиқ футболчиси Омскдаги хонадонлардан бирида истиқомат қила бошлади. Унинг ҳузурига келган касбдошларимиз футболчилик фаолияти ва кундалик ҳаёти билан танишиб олдилар. Тез орада Алберт Омскда футбол академиясини очди ва уни ривожлантириш устида ишлади. Лекин қисқа вақт ичида жиддий ўзгаришлар юз берди, Риера - футбол мураббийи. 2020 йилда тегишли лицензияга эга бўлган мутахассисни Фотиҳ Терим «Галатасарой»га ёрдамчи мураббий лавозимига таклиф этди. Ёш мураббий нафақат Фотиҳ Терим, балки Доменек Торрен раҳбарлигида ҳам стажировка муддатини ўтади. Малака ошириш учун аъло даражадаги тажриба мактаби: аввалига ҳатто «Милан»га сабоқ берган Туркиянинг энг зўр мутахассиси, кейин - Гвардиоланинг узоқ йиллик ассистенти. Риера мустақил иш бошлаши учун 2 йиллик ҳамкорлик етарли бўлди.
2022 йил ёзида ёш мураббий Словениянинг «Олимпия» клубини қабул қилди. Бироқ Риеранинг мустақил фаолияти шов-шувли можаро билан бошланди. Ҳамма гап шундаки, аввалги бош мураббийнинг истеъфосидан норози бўлган айрим мухлислар матбуот анжумани залига ёпирилиб, клуб президентини саволларга кўмиб ташладилар. Риера жанжалга аралашишни ўзига эп кўрмади ва зални тарк этди. Нималарга қодир эканлигини у «даҳанаки жанг»да эмас, амалда исботлашга қарор қилганди. Якунда ёш мураббий дебют мавсумини чемпион ва кубок соҳиби мақомида якунлади. Муносиб жавобми? Унданда аълороқ!
Кейин янада ажабтовур воқеалар юз берди. Яъни, «Олимпия»ни чемпион ва кубок ғолибига айлантирган мураббийга клуб раҳбарияти янги шартномани таклиф этмади. Балки мухолиф мухлисларда мутасаддиларга қандайдир бошқа саволлар пайдо бўлгандир. Хуллас, испаниялик мураббий кетди. Лекин узоққа эмас - Словения чемпионатида 2-ўринни эгаллаган «Целе» клубига ўтди.
Буни қарангки, Риеранинг янги жамоаси ҳозир амалдаги чемпион - «Олимпия»дан 6 очкога ўзиб кетган ҳолда, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Бироқ испаниялик мураббий мавсум якунига қадар жамоани тарк этиши ҳам мумкин. Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, Риерага ҳозирда Франциянинг 2-лигасида тўп сураётган «Бордо»дан таклиф келган. Таажжубки, бу жамоа 10 йил аввал Франция Кубоги турнирида ғолиб чиққан, 2008|09 йиллар мавсумида эса чемпионликка эришганди. Умуман, тезкор ёрдамга муҳтож бўлиб қолган «Бордо» 2003-2005 йилларда ўз таркибида тўп сурган собиқ футболчиси кўмагидан умидвор бўлиб турибди. Томонлар келишувга эришган, қандайдир кутилмаган тўсиқлар пайдо бўлмаса, испаниялик мутахассис тез орада Францияга йўл олади.
Мантиқий савол: Омскдаги академия нима бўлди? Умуман, Риеранинг Россия билан алоқалари қай ҳолатда? Афтидан, аввалги серқатновлик тобора камайиб бораётгандек. Омскдаги академия ёпилди. Чунки Альберт кейинги пайтларда у ерга бора олмаяпти, усиз академияни бошқара олишмади. Мураббий ўз оиласини ҳам ўзига яқинроқ жойга олиб кетган. Sport24. нашрига берган интервьюсида Альберт Риера жумладан, шундай деганди: «Фарзандларим Мадридда ўқийдилар. Лекин биз ҳар йили ҳеч бўлмаганда бир марта Омск ва Москвага бориб келишга ҳаракат қиламиз. Афсуски, бу йил бунга эриша олмадик - ҳозир ишларим кўпайиб кетди. Россиядаги севимли шаҳарларим? Иккитасини ўйлаб ўтирмасдан айтаман - Москва ва Омск, чунки мен совуқ иқлимни яхши кўраман. Испаниядаги доимий жазирама жонимга теккан. Учинчи севимли шаҳрим - Сочи. Чунки у ерда денгиз бор. Словенияда бирор марта ҳам россияликларга нисбатан ёмон муносабатга дуч келмадим. Балки бу ердагилар Россияни қанчалик ҳурмат қилишимни билганликлари учундир. Ҳазил, албатта. Умуман, ҳозир мен 50 фоизга русман».
Альберт Риера чиндан ҳам Россия фуқароси паспортига эга, рус тилида рисоладагидек гаплаша олади. Шунингдек, ёзда Россиядан иккита таклиф олганлигини ҳам айтиб ўтди. Келишув ҳозирча амалга ошган эмас. Бироқ мураббий РПЛда ишлаш истаги ҳам борлигини тан олди. Балки Франциядан кейин навбат Россияга келар? Кутамиз…
Содиқ СОБИР тайёрлади
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789